Қайднома

Қидирув

Футзал: Ҳозирча фақат “Пахтакор” очко юқотмади...

Футзал: Ҳозирча фақат “Пахтакор” очко юқотмади...

  06.04.2019 09:20
  0
  290
Футзал: Ҳозирча фақат “Пахтакор” очко юқотмади...

Бугун футзал бўйича мамлакат чемпионатининг янги мавсумдаги илк турига якун ясалади. Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича 23-маротаба ташкиллаштирилаётган мамлакат чемпионатининг илк тур ўйинлари давом этмоқда. Мусобақа ташкилотчиларининг режасига кўра, марказлашган ҳолда ўтаётган мусобақада дастлаб олтита жамоа биринчи тур ўйинларини ўтказишди. Айни пайтда қолган олтиталик баҳсларни давом эттиришяпти. Эътиборли жиҳати, дастлабки олтилик орасида юз фоизлик натижа қайд этган жамоанинг ўзи бўлмади. “Максам-Чирчиқ” жамоаси энг кўп очко жамғариб олди – уч ўйинда иккита ғалаба ва битта дуранг, 7 очко. Бу борада иккинчи ўриндан “Насаф” ва “Сўғдиёна” жамоалари жой олишди – 5 очкодан. “Навбаҳор”да 4, “Бунёдкор”да эса 3 очко бор. Ўтган мавсумнинг бронза медали эгаси “Нефтчи” эса юз фоизли йўқотишда турибди.   Кеча иккинчи олтиликнинг икки кунги ўйинлари ўтказилди. Фақат “Пахтакор”гина иккала ўйинда ҳам зафар қуча олди. АГМК, “Локомотив”, “Металлург” ва “Динамо”да биттадан ютуқ ва мағлубият бор. Биргина “Бухоро” иккала ўйинни ҳам рақибларига бой берди.   Бугун бўладиган ўйинлардан сўнг 1-турга якун ясалади.   Кечаги ўйинларда қайд этилган натижалар: 1-тур, 5 апрель. “Локомотив” – “Бухоро” – 4:2 “Пахтакор” – “Динамо” – 8:2 “Металлург” – АГМК – 5:2. 6 апрель “Локомотив” – “Динамо” “Пахтакор” – АГМК “Металлург” – “Бухоро”.


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz