Қайднома

Қидирув

Аёллар футболи: Ниҳоят мамлакат аёллар чемпионатига ҳам қуръа ташланди

Аёллар футболи: Ниҳоят мамлакат аёллар чемпионатига ҳам қуръа ташланди

  06.04.2019 09:52
  0
  476
Аёллар футболи: Ниҳоят мамлакат аёллар чемпионатига ҳам қуръа ташланди

Кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионати Суперлига ўйинларига қуръа ташланди.   Ҳисоб бўйича 25-маротаба ташкиллаштирилаётган аёллар чемпионатининг жорий йилги форматига бироз ўзгартиришлар киритилди. Ўтган йили, ЎФА ва ПФЛдаги туб ислоҳотлар доирасида аёллар чемпионатида 14та жамоа иштирок этиши ва ўйинлар икки давравий, “уй-сафар” тизимида белгиланган эди. Бу йил эса жамоалар сони аввалига 16тани ташкил этганди. Сўнгги паллада “Қўқон-1912” жамоаси чемпионатда иштирок эта олмаслигини маълум қилди, чемпионат қуръаси эса 15та жамоа иштирокида ўтказилди.   Вазиятдан келиб чиқиб мусобақа жамоаларнинг ҳудудий жойлашувига кўра икки минтақага бўлинди – Шарқий ва Ғарбий.  
Шарқий минтақа:   “Андижанка” (Андижон” “Навбаҳор” (Наманган) “Нефтчи” (Фарғона) “Бунёдкор” (Тошкент) “Локомотив” (Тошкент) “Пахтакор” (Тошкент) “Металлург” (Бекобод)  
Ғарбий минтақа:   АГМК (Олмалиқ) “Сўғдиёна” (Жиззах) “Қизилқум” (Навоий) “Севинч” (Қарши) “Шўртан” (Ғузор) “Динамо” (Самарқанд) “Бухоро” (Бухоро) “Сурхон” (Сурхон)  
Қуръа натижасига кўра дастлабки икки тур натижасини эътиборингизга ҳавола этамиз:  
1-тур. 10 апрель   “Андижанка” – “Навбаҳор” “Пахтакор” – “Локомотив”
11 апрель “Қизилқум” – “Бухоро” “Динамо” – “Шўртан” АГМК – “Сўғдиёна”
15 апрель “Бунёдкор” – “Металлург” “Сурхон” – “Севинч”  

2-тур. 3 май   “Нефтчи” – “Андижанка” “Бунёдкор” – “Пахтакор” “Металлург” – “Локомотив”
4 май   “Сурхон” – “Қизилқум” “Севинч” – “Бухоро” “Шўртан” – АГМК “Динамо” – “Сўғдиёна”  

 


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz