Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов: “Динамо” бугун ҳақли тарзда ғалаба қозонди

Андрей Шипилов: “Динамо” бугун ҳақли тарзда ғалаба қозонди

  06.04.2019 20:25
  0
  273
Андрей Шипилов: “Динамо” бугун ҳақли тарзда ғалаба қозонди

“Динамо” – “Металлург”(2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдирди: 

- Ушбу шаҳарда, бундай яхши ҳолатдаги майдонда ўйнаш жуда ҳам ёқимли. Биринчи галда “Динамо” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Улар бугун ғалабага ҳақли тарзда эга чиқишди. Зеро футболда хатолар асло кечирилмайди. Рақиб эса бугун ғалабага иштиёқи баланд эканини 95 дақиқа давомида намойиш эта олди. Биз эса яратилган жуда кўплаб қулай вазиятларни голга айлантира олмадик. Бундай хатоларимиз эса рақибга қўл келди. Энди душанба кунидан эътиборан келаси баҳсга ҳозирлик кўришга киришамиз, - деди мутахассис. 

Ғолиб жамоа, мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев эса қуйидагича фикр билдирди: 

- Намойиш этган ўйинимиздан тўлиқ қониқдим, дея олмайман. Лекин бугун ғалабага мос ўйнадик, десам хато бўлмайди. Учрашув ишқибозларга манзур бўладиган – шиддатли руҳда ўтди. “Металлург”дек маҳоратли ва тажрибали ўйинчилардан иборат жамоага муносуб қаршилик намойиш эта олдик. Лекин ҳали чемпионатнинг асосий қисми олдинда. Бугунги ғалабадан ортиқча бўшашиб кетмаслигимиз лозим. Бугун бизга ишониб, ўйин давомида тинмай қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга эса миннатдорчилик билдираман, - деди мутахассис. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz