Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига «Атлетико»ни таслим этди

Ла Лига: «Барселона» сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига «Атлетико»ни таслим этди

  07.04.2019 02:15
  0
  342
Ла Лига: «Барселона» сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига «Атлетико»ни таслим этди

Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган «Барселона» – «Атлетико» учрашуви ўз якунига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, иккала жамоа ҳам ўйинни ҳужумкор руҳда бошлади. Учрашувнинг 28-дақиқасида мадридлилар бир киши кам бўлиб қолишди, Диего Коста ҳакамга кескин эътироз билдирди ва тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Шундан сўнг ўйин темпи буткул тушиб кетди, меҳмонлар ҳимояга эътибор қаратган бўлсалар, каталонлар куч тежаб ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлим ҳам шу йўсинда бошланди.

Тайм ўрталарига келиб мезбонлар фаолликни оширишди ва рақиб жарима майдони олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Аммо Янн Облакнинг сейвлари “Атлетико”ни бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди.

“Барса” футболчилари 85-дақиқага келиб ўз мақсадларига этишдилар, Луис Суарес жарима майдони ташқарисидан мукаммал зарба йўллаб ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди: рақиб жарима майдонига ёриб кирган Лионель Месси ҳимоячиларни алдаб ўтган ҳолда иккинчи тўпни киритди.

Шу тариқа, “Барселона” очколарини 73тага етказиб олди ва энг яқин таъқибчиси “Атлетико”дан (62) анча ўзиб кетган ҳолда чемпионлик масаласини деярли ҳал қилиб қўйди.

ЛА ЛИГА, 31-ТУР

БАРСЕЛОНА – АТЛЕТИКО 2:0 (0:0)

Голлар: 1:0 – 85 Суарес, 2:0 – 86 Месси.

Барселона: тер Стеген, Пике, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 84), Лангле, Альба, Артур (Малком, 63), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Аленья, 80), Месси, Суарес.

Атлетико: Облак, Хименес, Годин, Филипе Луис (Мората, 58), Арьяс (Корреа, 35), Сауль, Коке, Парти, Родри Эрнандес (Хуанфран, 88), Диего Коста, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Парти (27), Хименес (28), Годин (29), Сауль (71), Пике (74), Лангле (78), Суарес (86).

Четлатиш: Диего Коста (28).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz