Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Ювентус»да иродали, «Рома»да кичик ғалаба

«А» Серия: «Ювентус»да иродали, «Рома»да кичик ғалаба

  07.04.2019 03:49
  0
  465
«А» Серия: «Ювентус»да иродали, «Рома»да кичик ғалаба

Италия чемпионатининг 31-туридан ўрин олган бир-қатор баҳслар бўлиб ўтди. Туринда бўлиб ўтган «Ювентус» – «Милан» баҳсида мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг биринчи бўлими кескин курашларга бой бўлди, тайм якунланиши арафасида миланликлар олдинга ўтиб олишди. Кшиштоф Пёнтек 40-дақиқада гол уриб меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

60-дақиқада майдон эгалари пенальти ишлаб олишди, уни Пауло Дибала аниқ бажарди. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганида Мойзе Кин «кекса синьора»га ғалаба олиб келган голга муаллиф бўлди.

Яна бир ўйин «Сампдория» ва «Рома» ўртасида кечди. «Луиджи Феррарис» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувда ҳисоб 75-дақиқага келиб очилди, Даниэле де Росси ўзининг аниқ зарбаси билан римликларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Юве» 84тага етказиб олган ҳолда якка пешқадамликда давом этмоқда. «Милан» (52) эса тўртинчи поғонадаги ўрнини йўқотиб қўйиши мумкин. «Рома»нинг очколари сони 51тага етди ва олтинчи ўринга кўтарилиб олди.

А СЕРИЯ, 31-ТУР

ЮВЕНТУС – МИЛАН 2:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 39 Пёнтек, 1:1 – 60, пенальти Дибала, 2:1 – 84 Кин.

Ювентус: Шченсны, Ругани, Бонуччи, Де Шильо, Алекс Сандро, Бентанкур, Спинаццола (Пьянич, 61), Жан (Хедира, 25), Бернардески, Манджукич, Дибала (Кин, 66).

Милан: Рейна, Калабрия (Кутроне, 84), Романьоли, Мусаккьо, Родригес, Кессиэ, Чалханоглу, Борини, Бакайоко, Сусо (Кастильехо, 76), Пёнтек.

Огоҳлантиришлар: Бернардески (41), Мусаккьо (59), Чалханоглу (77), Манджукич (86).

-------------------------------------------------------------------

САМПДОРИЯ – РОМА 0:1 (0:0)

Гол: 0:1 – 75 де Росси.

Сампдория: Аудеро, Сала, Тонелли, Андерсен, Мурру, Роналду Виейра (Сау, 89), Линетти (Габбьядини, 58), Прат, Сапонара (Янкто, 58), Дефрель, Куальярелла.

Рома: Миранте, Карсдорп (Жезус, 51), Манолас, Фасио, Коларов, Пеллегрини (Джеко, 66), Кристанте, Дзаньоло, де Росси, Клюйверт (Эль-Шаарави, 72), Шик.

Огоҳлантиришлар: Сапонара (38), Шик (41), Коларов (43), Габбьядини (88).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz