Қайднома

Қидирув

“ПАХТАКОР” – “АЛ САДД” ЎЙИНИНИ ФУ МИНГ БОШҚАРАДИ

“ПАХТАКОР” – “АЛ САДД” ЎЙИНИНИ ФУ МИНГ БОШҚАРАДИ

  07.04.2019 18:35
  0
  463
“ПАХТАКОР” – “АЛ САДД” ЎЙИНИНИ ФУ МИНГ БОШҚАРАДИ

9 апрель куни Осиё Чемпионлар Лигаси 3-турида "Пахтакор" муҳим ўйинда Қатарнинг "Садд" клубини қабул қилади.   Баҳс 9 апрель, сешанба куни 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Мазкур ўйинда "Шерлар"ни қўллаб-қувватлаб туришга юртимиздаги барча футбол ишқибозларини таклиф этиб қоламиз. Бу беллашув биз учун катта аҳамиятга эга. Умид қиламизки, мухлислар "Пахтакор"га руҳий кўмак бериб, футболчиларни янада олдинга чорлай олишади. 
***
“Шерлар” Қатар жамоалари билан халқаро мусобақаларда фақат Чемпионлар Лигасида тўқнаш келган.  “Пахтакор”нинг Қатарнинг 5 клубига қарши жами 14 учрашувда майдонга тушган. “Гарафа” билан энг кўп дуч келган – 6 бор. “Қатар”, “Садд”, “Араби” ва “Лаҳвия” билан эса иккитадан учрашув ўтказилган. Бу ўйинларда 5 ғалаба, 4 дуранг ва 5 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 21 марта ишғол қилиниб, 19 тўп ўтказиб юборилган.   Тошкентда Қатар жамоаларига қарши олти беллашув бўлиб ўтган. Улар 4 ғалаба ва 2 дуранг қайд этилган. 12 тўп киритилган ва 4 гол қўйиб юборилган. Қуйида ”Пахтакор” билан тўқнаш келган Қатар клублари ва натижалар акс этган.   “Ал Гарафа” - 3:0, 3:4, 2:2, 2:0, 0:1, 1:2 “Қатар” СК - 1:0, 0:0 “Ал Садд” - 1:1, 1:2 “Ал Араби” - 3:1, 1:0 “Лаҳвия” - 1:3, 2:2   “Ал Садд”га қарши ўйинлар 2011 йил гуруҳ босқичига тўғри келган. Дохада мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Тошкентда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Голларга Темурхўжа Абдухолиқов ва Станислав Андреев муаллифлик қилган. Ўшанда ҳар икки учрашув қайдномасига киритилган футболчилардан Владимир Козак, Игорь Сергеев ва Егор Кримец ҳамон “Пахтакор”да ўйнаётган бўлсалар, “Садд” таркибида Саад Ал Шиб, Абдулкарим Ҳассан ҳамда Ҳассан Ал Ҳайдосни кўриш мумкин.
***
Айтганча, хитойлик ҳакам илк бор "Пахтакор" иштирокидаги учрашувда ишлайди. “Пахтакор” ва “Ал Садд” ўртасидаги беллашувда хитойлик ҳакам Фу Минг бошқариб боради. Ушбу рефери ҳозиргача “Шерлар” иштирокидаги баҳсда ишламаган. Клубларимиз қатнашган уч ўйинда ҳакамлик қилган. Уларда 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этилган.   Мазкур учрашув учун тайинланган ОФК расмийлари рўйхати билан танишинг.   Ҳакамлар: Фу Минг, Дексин Ван, Синчуан Чен (Хитой), Муҳаммад Зайнал Абидин (Малайзия). Ҳакамлар назоратчиси: Майкл Хананиа (Фаластин). Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz