Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига: АГМК «Қўқон-1912»ни еттита гол билан сийлади

Coca Cola Суперлига: АГМК «Қўқон-1912»ни еттита гол билан сийлади

  07.04.2019 19:13
  0
  387
Coca Cola Суперлига: АГМК «Қўқон-1912»ни еттита гол билан сийлади

Футболчиларимиз олдинги иккита ўйинда дуранг ўйнашганидан хабарингиз бор. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари “Навбаҳор” ва “Андижон” клубларига қарши кечган баҳсларда рақиб билан муроса йўлини танлашганди. Бугунги ўйинда мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилган футболчиларимиз илк дақиқалардан олдинга ташланишди.

Мезбонлар ҳам ўйин бошидан ташаббусга эаг бўлишга интилишди. 10-дақиқада Зафар Полвонов дарвозамизни ишғол этиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 27-дақиқада футболчиларимиз майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Иқбол Маликжонов иккинчи сариқ карточка ва қизил карточка билан жазоланди. 33-дақиқада бурчак зарбасидан кейин Дилшод Жўраев боши билан дарвозабонимизни доғда қолдирди.  37-дақиқада мезбонлар ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди. Зафар Полвонов бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни вакилларимиз анча фаол тарзда бошлашди. Ўз навбатида бош мураббийймиз Нўъмон Ҳасанов ҳам таркибда ўзагаришларни амалга оширди. 56-дақиқада мезбонлар ўйинчиси Миржамол Қосимов жарима майдончаси ичида Қувондиқ Рўзиевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам иккиланмай пенальти белгилади. Одатдагидек пенальтини Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди. 72-дақиқада рақиб ҳужумини қайтиш чоғида Обек Рустамов тўпни қўли билан ўйнагани боис қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бунинг устига дарвозамизга пенальти белгиланди. Пенальтини эса  Дилшод Жўраев аниқ амалга оширди. Шундан кейин олмалиқликларни умуман тўхтатиб бўлмади. АГМК футболчилар кетма-кет яна иккита тўп киритишди. Зафар Половонов яна уч марта дарвозамизни аниқ нишонга олиб ҳисобни хунук кўринишга олиб келди.

Шу тариқа футболчиларимиз Олмалиқдан йирик ҳисобдаги мағлубият билан қайтди.

COCA  COLA  СУПЕРЛИГА. 3-ТУР

АГМК - ҚЎҚОН-1912 – 7:1 (3:0) 

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Найим Қосимов.

Назоратчи: Арслон Хотамов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Зафар Половонов (10, 37,75,77,90).  Дилшод Жўраев (33,72 пен). - Мурод Холмуҳаммедов - (56 пен).

АГМК: 45. Акбар Тўраев, 4. Миржамол Қосимов, 5. Дилшод Жўраев, 9. Зафар Полвонов, 11. Зохир Пиримов, 17. Мурод Тошматов (60. Камрон Сайдазимов – 46), 19. Жасур Ҳасанов (8. Санъат Шихов - 82), 22. Миролбю Костич (37. Шерзод Файзиев -80), 23. Акмал Шораҳмедов, 31. Сайдулло Раҳматов, 44. Бобур Йўлдошев.

Захира: 32. Суҳроб Султонов, 15. Жасур Ҳакимов, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 33. Сардор Раҳмонов, 36. Шахбоз Умаров.

“Қўқон-1912”: 89. Боян Кнежевич, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов (14. Аваз Маматхўжаев -77), 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 15. Ойбек Рустамов, 16. Жасур Ҳасанов (55. Милош Николич – 46), 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов (22. Шахбоз Эркинов – 46), 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 25. Сарвар Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 17. Бехруз Садиллоев, 19. Суҳроб Бердиев, 27. Жасур Ёқубов.

«Қўқон-1912» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz