Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Интер»да нурсиз дуранг, «Лацио» мағлубиятдан қутилиб қолди

«А» Серия: «Интер»да нурсиз дуранг, «Лацио» мағлубиятдан қутилиб қолди

  07.04.2019 23:21
  0
  366
«А» Серия: «Интер»да нурсиз дуранг, «Лацио» мағлубиятдан қутилиб қолди

Италия «А» Серияси 31-тури доирасидаги икки ўйин ўз поёнига етди.

Жумладан, Миланнинг «Интер» клуби «Жузеппе Меацца»да «Аталанта»ни қабул қилди. Баҳс анча қизиқарли тарзда ўтишига қарамай, ҳисоб очилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

Иккинчи баҳсда эса «Лацио» ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилиб, мағлубиятдан зўрға қутилиб қолди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаганди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Иммобиле пенальтидан ҳисобни очди. Бунга меҳмонлар иккита гол билан жавоб қайтарди. Бироқ сўнгги дақиқаларда Лулич томонидан киритилган гол мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

«А» СЕРИЯ. 31-ТУР

ИНТЕР – АТАЛАНТА - 0:0

7 апрель, 21:00, «Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Интер: Ханданович, Д`Амброзио, Асамоа, Шкриньяр, Миранда, Брозович (Наингголан, 23), Весино, Гальярдини (Валеро, 66), Перишич, Политано (Кейта Бальде, 77), Икарди.

Аталанта: Голлини, Кастань, Гимшити, Манчини, Хатебур, Иличич (Пессина, 82), Фройлер, Пашалич (Барроу, 74), де Рон, Гомес, Паломино (Масьелло, 62).

Огоҳлантиришлар:Голлини (2), Манчини (63), Политано (73).

-----------------------------------------------------

ЛАЦИО – САССУОЛО - 2:2 (0:0)

7 апрель, 21:00, «Стадио Олимпико»

Голлар:1:0 – 53, пенальти Иммобиле, 1:1 – 57 Рожерио, 1:2 – 89 Берарди, 2:2 – 90 Лулич.

Лацио: Стракоша, Раду, Габаррон, Ачерби, Марушич, Луис Альберто, Бадель (Лейва, 80), Лулич, Пароло (Милинкович-Савич, 69), Кайседо (Корреа, 63), Иммобиле.

Сассуоло: Консильи, Рожерио, Демирал, Пелузо, Лирола, Сенси, Локателли (Маньянелли, 66), Бога, Данкан (Бурабия, 83), Маньяни, Матри (Берарди, 73).

Огоҳлантиришлар: Пароло (31), Локателли (52), Бадель (78).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz