Қайднома

Қидирув

Гвардиола: «Ливерпуль»нинг натижаси бизга таъсир ўтказмайди»

Гвардиола: «Ливерпуль»нинг натижаси бизга таъсир ўтказмайди»

  08.04.2019 19:29
  0
  524
Гвардиола: «Ливерпуль»нинг натижаси бизга таъсир ўтказмайди»

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола мамлакат чемпионатидаги ғолиблик учун пойга ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ливерпуль»нинг ғалаба қозониши бизга ҳеч қандай руҳий босим ўтказмайди. Бу уларнинг ўзига кўмак беради, лекин бизга боғлиқлиги йўқ. Биламан, «Ливерпуль» барча қолган ўйинларда ғалаба қозонишни режалаштирган.

Бўлар иш бўлди. Биз ҳам чемпион бўлишимиз учун олдимиздаги барча ўйинларда зафар қучишимиз лозим», - дейди Гвардиола.

«Ливерпуль» клуби 82 очко билан мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. «Сити» ҳисобида эса 80 очко мавжуд ва улар 2-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Хосеп Гвардиола шогирдлари 24 апрель куни 31-тур доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши қолдирилган ўйинни ўтказишади. Дерби «Олд Траффорд» стадионида бўлади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz