Қайднома

Қидирув

Энг яхши фойдаланиш коэффициентига эга голеадорлар (фотогалерея)

Энг яхши фойдаланиш коэффициентига эга голеадорлар (фотогалерея)

  09.04.2019 07:15
  0
  637
Энг яхши фойдаланиш коэффициентига эга голеадорлар (фотогалерея)

Лионель Месси фазода, Криштиану Роналду ва Неймар кучли 10ликдан четда, Осиё вакили - Сон Хюн Мин эса фахрли 7-ўринда!

Мухлислар ҳамиша қайси футболчи нечта гол урганига алоҳида эътибор қаратишади. Бироқ унутмаслик керакки, голеадорларнинг самарадорлигида рақиблар хатолари, «рикошет»лар, омад ёки омадсизликнинг ўрни ҳам бор, албатта.

Жорий мавсум рақиблар дарвозасини нишонга олиш масаласида кимлар энг яхши формада эканликларини аниқроқ баҳолаш учун тўпурарлар статистикасини кутилган голлар (xG) ва урилган голлар сони таққоси мисолида кўриб чиқиш керак.

Тушунарлики, кимда xG баллидан кўра, урилган голлар сони юқори бўлса, ўша футболчининг самарадорлиги ҳам юқори бўлади. Таҳлил ҳаққонийроқ чиқиши учун жорий мавсум Европанинг кучли 5та чемпионатида 10тадан кўп гол урган футболчилар кўрсаткичига эътибор қаратилган, xG кўрсаткичлари эса Understat сайтидан олинган.

Хўш, қайси футболчилар мухлис-у мутахассислар кутганидан ҳам кўпроқ гол уришмоқда?

10-ўрин. ФАБИО КВАЛЬЯРЕЛЛА («Сампдория»)

Статистика: 16,86 xG, 21та гол (+4,14)

 

9-ўрин. СОН ХЮН МИН («Тоттенхэм»)

Статистика: 6,84 xG, 11та гол (+4,16)

 

8-ўрин. ФЛОРИАН ТОВЕН («Марсель»)

Статистика: 8,80 xG, 13та гол (+4,20)

 

7-ўрин. ЭДИНСОН КАВАНИ («ПСЖ»)

Статистика: 12,79 xG, 17та гол (+4,21)

 

6-ўрин. САДИО МАНЕ («Ливерпуль»)

Статистика: 12,72 xG, 17та гол (+4,28)

 

5-ўрин. АРКАДИУШ МИЛИК («Наполи»)

Статистика: 11,22 xG, 16та гол (+4,78)

 

4-ўрин. ДУВАН САПАТА («Аталанта»)

Статистика: 13,75 xG, 19та гол (+5,25)

 

3-ўрин. КШИШТОФ ПЕНТЕК («Милан»)

Статистика: 13,03 xG, 20та гол (+6,97)

 

2-ўрин. ПАКО АЛЬКАСЕР («Боруссия Д»)

Статистика: 8,14 xG, 16та гол (+7,86)

 

1-ўрин. ЛИОНЕЛЬ МЕССИ, «Барселона»

Статистика: 21,41 xG, 32та гол (+10,59)

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz