Қайднома

Қидирув

Эден Азар шахсий рекорди билан Роналдуни ортда қолдирди

Эден Азар шахсий рекорди билан Роналдуни ортда қолдирди

  09.04.2019 08:48
  0
  317
Эден Азар шахсий рекорди билан Роналдуни ортда қолдирди

Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар Англия чемпионати 33-тури доирасида бўлиб ўтган «Вест Хэм»га қарши ўйинда (2:0) иккита гол урди. Шу тариқа, бельгиялик футболчининг Англия премьер-лигасидаги жами голлари сони 85тага етди.

28 ёшли футболчи бу кўрсаткич бўйича «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Португалиялик футболчи АПЛда 84та гол урган.

Роналду 2003-2009 йилларда Англияда фаолият олиб борган. Азар эса 2012 йили «Лилль»дан «Челси»га ўтган эди.

Маълумот учун, Бельгиялик футболчи ушбу мавсумда АПЛ доирасида 16та гол уриб, 12та голга узатма берган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz