Қайднома

Қидирув

ТАРКИБ ЯХШИ, ЎЙИН-чи?

ТАРКИБ ЯХШИ, ЎЙИН-чи?

  10.04.2019 11:00
  0
  729
ТАРКИБ ЯХШИ, ЎЙИН-чи?

Очиғини айтиш керак, сербиялик Любинко Друлович олимпия терма жамоамиздаги маромни бузибди. Ҳар ҳолда, ҳозирги таассурот шундай. Ахир жамоамизнинг Осиё чемпионати саралашига пухта ҳозирлик кўргани Ҳиндистон ва Тожикистон термаларига қарши кечган учрашувларда сезилгани йўқ. Ўзингиз ўйланг, агар тожикистонликлар ўйиннинг охирги дақиқаларида 1та гол уриб олишганида нима бўларди? Ўзи ҳиндлар билан баҳснинг катта қисмида ҳам йигитларимизнинг ҳаракатлари унча қовушмади. Демакки, Друлович ҳали анча ишлаши керак. Аслида таркиб зўр - ҳужумкорликка мойил футболчилар кўп. Бас шундай экан, ўйинни шунга қараб тузиш керак. Таққослаш учун айтсак, Япония термаси саралаш доирасидаги 3та учрашувда 21та гол урибди, қолган кучли жамоаларда ҳам маҳсулдорлик анча яхши: Ж.Корея - 16та гол, Хитой - 15та гол, Қатар - 10та гол. Бизда эса 2та ўйинда бор-йўғи 3та. Умуман, бундай ўйин билан Олимпиадага чиқиш қийин-ов...  

Зокир ХУЖАМОВ, Зарафшон шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz