Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «ЛОКОМОТИВ» ЯНА ҚУРУҚ ҚАЙТДИ

ОЧЛ: «ЛОКОМОТИВ» ЯНА ҚУРУҚ ҚАЙТДИ

  10.04.2019 12:32
  0
  376
ОЧЛ: «ЛОКОМОТИВ» ЯНА ҚУРУҚ ҚАЙТДИ

Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси Жиддада бўлиб ўтган «Ал-Иттиҳод»га қарши баҳсда аламли тарзда мағлубиятга учради. Бу ҳар икки жамоа­нинг ўзаро учинчи тўқнашувидир. Маълумки, 2016 йили ўтказилган ОЧЛда ҳам «Локомотив» ва «Ал-Иттиҳод» битта гуруҳдан жой олган ва ўшанда иккала учрашув дуранг натижа (1:1) билан якун топганди.

23 февраль куни ўтказилган Тошкентдаги баҳсда Сардор Мирзаев гол муаллифи бўлганди. Меҳмонлар сафида Гелмин Ривас тўп киритган. Орадан бир ҳафта ўтиб, Жидда шаҳрида жавоб учрашуви ўтказилган ва бу ўйин ҳам 1:1 ҳисобида якун топган. Ўшанда Салли Мунтарининг голига захирадан майдонга тушган Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан тўп киритиб жавоб берганди.

Жиддадаги баҳсда «Қирол Абдуллоҳ» стадионига мухлислар киритилмади. Чунки «Ал-Иттиҳод» стадиони ОФК томонидан иккита ўйинга дисквалификация қилинган. Бундан олдин бўлиб ўтган «Ал-Райян»га қарши баҳс ҳам томошабинларсиз ўтказилганди.

Бу сафарги ўйинни Андрей Фёдоров шогирдлари ёмон ўтказишмади. Биринчи бўлимда вакилларимиз тўла устунликка эришиб, бир қатор вазиятлар яратишди, аммо улардан самарали фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимни «темирйўлчилар» ҳужум билан бошлашди-ю, лекин қарши ҳужумда жазоланишди. Олег Зотеев жарима майдончаси ичида рақиб ҳужумчисини қўполлик билан тўхтатди. Натижада, ҳакам томонидан белгиланган 11 метрли жарима зарбасини Шамроний голга айлантирди. Орадан икки дақиқа ўтиб, «Локо» стандарт вазиятга эга бўлди, бироқ голни яна «Ал-Иттиҳод» уриб кетди. Майдон марказида тўпни қабул қилган Тўхтахўжаев рақиб футболчисини алдашга уриниб, тўпни олдириб қўйди. Ал Муваллад яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, Илёсовни доғда қолдирди - 2:0. «Локомотив» нокдаунга тушиб қолди.

Фёдоров вазиятни ўнглаш учун баъзи ўзгаришларга қўл урди. Натижада меҳмонлар аста-секин ўзларига кела бошлашди. Ўйиннинг 70-дақиқасида Арслонмурот Амановнинг чап қанотдан етказиб берган узатмасини Жамшид Искандеров 11 метрли нуқта устидан чиройли зарба билан голга айлантирди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида эса яна ўша Амановнинг узатмасидан кейин Райевац бош билан олис юқори бурчакни аниқ нишонга олди - 2:2.

Ўйин жанговар дуранг билан якунланадигандек эди. Аммо қўшиб берилган дақиқаларда Йован Жокич майдон марказида оддий вазиятда тўпни рақиб футболчиларига тортиқ қилди. Жиддаликлар тезкор ҳужумга ўтиб, яна пенальти ишлашди. Фаҳад ал Муваллад эса кучли зарба билан дарвозани ишғол этди ва жамоасига ғалабани тақдим этди.

Ушбу мағлубиятдан кейин «Локомотив» ўз гуруҳида 3-ўринга тушиб қолди. «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Ваҳда» клублари 6 очко билан «B» квартетида пешқадамлик қилишмоқда.

 

9 апрель (сешанба)

«B» ГУРУҲИ

АЛ-ИТТИҲОД - ЛОКОМОТИВ - 3:2 (0:0)

9 апрель. Жидда «King Abdullah Sports City» стадиони.

Ҳакам: Сивакорн Пу Удом (Таиланд).

Голлар: ал Шамрони (48-пен.), Ф.ал Муваллад (50, 90+4-пен.) - Искандеров (70), Райевац (82).

Ал-Иттиҳод: ал Қарни, Журман, ал Аммар, Барнави, ал Саҳафи, Саного, ал Биши (Виллануэва, 77), ал Самири, Э.ал Муваллад, ал Шамрони (Ромариньо, 90), ал Гамди (Ф.ал Муваллад, 33).

Локомотив: Жавоҳир Илёсов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Даврон Ҳошимов, 52), Игорь Йелич, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Йован Жокич, Диёр Туропов (Жамшид Искандеров, 69), Арслонмурот Аманов, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац, 74).

Огоҳлантириш: Шуҳрат Муҳаммадиев (47, Л.).

 

АЛ-РАЙЯН - АЛ-ВАҲДА - 1:2 (0:0)

9 апрель. Доха «Jassim Bin Hamad» стадиони.

Ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея).

Голлар: Ривас (52) - Тальябуэ (67), Леонардо (90+3).

Огоҳлантиришлар: Жума (53), Ҳарун (81), Муҳаммад (90+1) - Леонардо (27), ал Алебри (71).

 

Т/р

Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

АЛ-ВАҲДА

3

2

0

1

6-4

6

2

АЛ-ИТТИҲОД

3

2

0

1

9-7

6

3

ЛОКОМОТИВ

3

1

0

2

5-5

3

4

АЛ-РАЙЯН

3

1

0

2

4-8

3

  

4-тур. 22 апрель (душанба)

ЛОКОМОТИВ - АЛ-ИТТИҲОД

АЛ-ВАҲДА - АЛ-РАЙЯН


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz