Қайднома

Қидирув

СУПЕРКУБОК САНАСИ - 12 АПРЕЛЬ

СУПЕРКУБОК САНАСИ - 12 АПРЕЛЬ

  10.04.2019 14:12
  0
  371
СУПЕРКУБОК САНАСИ - 12 АПРЕЛЬ

Аёллар футболи бўйича янги мавсум старт олишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Биласиз, ўтган мавсум якунларига кўра «Бунёдкор-W» жамоаси якунда 75 очко жамғариб, ўз тарихида илк марта Ўзбекистон чемпионига айланган эди. «Севинч» жамоаси футболчи қизлари эса мамлакат кубогига эга чиқишганди. 2019 йилги мавсум аввалида ушбу икки клуб мамлакат Суперкубоги учун баҳс олиб боришади. Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви 12 апрель куни «Жар» стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур ўйин­ни юқори савияда ташкиллаштириш мақсадида бир қатор ташаббусларни амалга оширмоқда. Жумладан, ўйин олдидан элимиз суйган санъаткорлар иштирокида шоу концерт дастурлари бўлиб ўтади. Шунингдек, илк марта аёллар футболи бўйича Суперкубок баҳси бош ҳомийга эга бўлади. Ёдингизда бўлса, эркаклар жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйинига Туркиянинг KOC Elektrik компанияси бош ҳомий бўлган эди. Мазкур компания вакиллари икки томон ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорликдан мамнун эканини билдирган ҳолда аёллар жамоалари ўртасидаги Суперкубок баҳсига ҳам ҳомийлик қиладиган бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz