Қайднома

Қидирув

АЗАР УЧУН 100 МЛН. КАМ

АЗАР УЧУН 100 МЛН. КАМ

  11.04.2019 10:45
  0
  337
АЗАР УЧУН 100 МЛН. КАМ

«Реал» «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азарни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Ушбу ҳафтада музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади. Унда мадридликлар мавсум охирига қадар 28 ёшли бельгиялик билан трансфер шартномаси юзасидан келишувга эришмоқчилар. «Реал» Азар учун 85 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр, «Челси» эса 100 миллион фунт­дан ортиқ маблағ талаб қилмоқда. «Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри Азар борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «100 миллион фунт стерлинг - ҳозирги ўлчовлар бўйича жуда кам. Олдинги трансферлар даврида нархларни кўрдик. Унингдек ўйинчини сотиб олиш қийин. Клуб мен билан ҳамфикр. Аммо Азар агар янги тажриба орттирмоқчи бўлса, уни ушлаб қолишимиз қи­йинлашади. Эденнинг қарорини ҳурмат қилишим керак», - деди Сарри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz