Қайднома

Қидирув

ФОСТЕР ФИНАЛДА ЎЙНАМАЙДИ

ФОСТЕР ФИНАЛДА ЎЙНАМАЙДИ

  10.04.2019 17:40
  0
  437
ФОСТЕР ФИНАЛДА ЎЙНАМАЙДИ

«Уотфорд» дарвозабони Бен Фостер Англия кубоги финалида ўйнамоқчи эмас. Шу орқали у жамоадоши Эурелио Гомесни қўллаб-қувватламоқчи. Эслатиб ўтамиз, «Уотфорд» ярим финалда «Вулверхэмптон»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди 18 май куни ўтказиладиган ҳал қилувчи ўйинда «Манчестер Сити»га қарши баҳс олиб боради. «Ўша учрашувда майдонга тушмоқчи эмасман, чунки Гомес финалда ўйнашга ҳақли. У «Вулверхэмптон»га қарши ўйинни ажойиб тарзда ўтказди», - деди Фостер. Жорий мавсум Фостер чемпионат баҳсларида, Гомес эса кубок ўйинларида майдонга тушмоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz