Қайднома

Қидирув

Азар фаолиятини Дортмундда давом эттириши мумкин

Азар фаолиятини Дортмундда давом эттириши мумкин

  11.04.2019 22:47
  0
  350
Азар фаолиятини Дортмундда давом эттириши мумкин

Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар фаолиятини «Боруссия Дортмунд»да давом эттириши мумкин.

Kicker нашрининг хабар қилишича, бельгиялик футболчи «Боруссия» Дортмунд сафига ўтишни истамоқда. Таъкидланишича, футболчи «арилар» билан оғзаки келишувга эришган.

Гладбахлар Торган траснферидан 40 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олишни мўлжаллашмоқда. Томонлар келишув имзолашга яқин туришибди.

«Боруссия» Азарга «Челси»га йўл олган Кристиан Пулишичнинг ўринбосари сифатида қарашмоқда. Bild нашрида хабар қилинишича, дортмундликлар Пулишични трансфер қилаётган пайтда «Челси»ни Торганнинг шартномасида кўрсатилган сотиб олиш ҳуқуқи ҳақидаги банддан воз кечишга кўндирган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz