Қайднома

Қидирув

Капелло: «Роберто Карлоснинг «Реал»гаўтиши 24 соатга етмасдан ҳал бўлган»

Капелло: «Роберто Карлоснинг «Реал»гаўтиши 24 соатга етмасдан ҳал бўлган»

  12.04.2019 09:46
  0
  396
Капелло: «Роберто Карлоснинг «Реал»гаўтиши 24 соатга етмасдан ҳал бўлган»

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ устози Фабио Капелло «Интер»дан Роберто Карлосни қандай сотиб олингани ҳақида гапирди.

«1996 йилда «Реал» раҳбарияти жамоани бошқаришимни сўради. Бахтли эдим. «Милан»дан «Реал»га ўтдим. Менга агент Жованни Бранкини қўнғироқ қилди ва «Эшит, Фабио. «Интер» Роберто Карлосни сотмоқчи», деди.

Мен эса «Йўқ, бўлиши мумкин эмас», дедим. У: «Мумкин-мумкин. Улар айтишяптики, Карлос ҳимояда яхши ўйнай олмаётган экан», деди. Мен: «Йўқ, ишонмайман», дедим. Улар Карлосни олти ярим миллиардга сотишмоқчи экан.

Мен барибир ишонмадим. «Гапинг рост бўлса, менга унинг нархи, бошқа жиҳатлари ва имзо қўйиш учун шартномани факс қилиб жўнат», дедим. Уч-тўрт соатдан кейин факс келди. Мен «Реал» президенти Лоренсо Сансга қўнғироқ қилиб, «Эшит, сен эрталабки рейс билан учишинг керак. Миланга бор ва Роберто Карлос билан шартнома тузиб қайт», дедим.

Президент эрталаб соат саккизда учиб кетди. Соат 11да эса Карлос «Реал» футболчисига айланганди. Узоқ йиллар «Реал» учун меҳнат қилган ва унинг ажралмас футболчисига айланган Карлоснинг трансфери ана шундай тез муддатда, 24 соатга етмасдан ҳал бўлган», — деди Капелло.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz