Қайднома

Қидирув

Жасур Ҳасанов нега ойлик иш ҳақининг тенг ярмидан айрилди?

Жасур Ҳасанов нега ойлик иш ҳақининг тенг ярмидан айрилди?

  12.04.2019 17:10
  0
  395
Жасур Ҳасанов нега ойлик иш ҳақининг тенг ярмидан айрилди?

АГМК ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасановнинг Суперлига 3-туридан жой олган “Қўқон-1912” клубига қарши ўйиндаги ҳунук ҳаракати жонли эфирда акс этди ва бир қатор муҳомкаларга сабаб бўлди.

ЎзПФЛ АГМК — “Қўқон-1912” ўйинининг 84-дақиқасидаги мазкур ҳолат юзасидан АГМК клубини жиддий огоҳлантирди. Боиси, ҳар бир клуб регламентга кўра ўз ишчи-ходимлари, мураббийлари ва футболчилари учун жавобгардир. Ҳасановнинг ҳатти-ҳаракати ўйин вақтида бўлганида ёки бевосита мухлислар, футболчилар, ҳакамларга нисбатан кўрсатилганида, мазкур иш Тартиб-интизом ёки Этика қўмитасига оширилиши мумкин эди.  

Шунингдек, ЎзПФЛ хатидан сўнг АГМК футбол клубида ҳам ички йиғилиш ўтказилган ва унда Жасур Ҳасанов масаласи кўтарилган. Клуб раҳбарияти бу борада футболчи билан тушунтириш ишларини олиб борган. Ҳасановнинг ўзи эса ўша кунги ҳолат учун барчадан узр сўраган. Вазиятдан келиб чиқиб, АГМК футбол клуби Ҳасановнинг бир ойлик иш ҳақидан ярмисини ушлаб қоладиган бўлди. Мазкур пулга болалар учун тўплар харид қилиниб, улар футбол мактабларига, Олмалиқ туманидаги маҳаллаларга бериладиган бўлди. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz