Қайднома

Қидирув

Coca Cola Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Насаф»ни таслим этди

Coca Cola Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Насаф»ни таслим этди

  12.04.2019 21:32
  0
  399
Coca Cola Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Насаф»ни таслим этди

Ўзбекистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган «Насаф» – «Навбаҳор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қаршидаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтган ўйинда меҳмонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Рақиблар кескин кураш олиб боришмоқда ва ўзларини ҳам, рақибни ҳам аямаябдилар. 30-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди: Остон Ўрунов томонидан оширилган тўпни Александр Касьян дарвозага аниқ йўллади.

Танаффусга қадар иккала жамоада ҳам бир қатор вазиятлар юага келди, бироқ улардан самара чиқмади.

Иккинчи бўлим ҳам ҳужумкор руҳда бошланди, айниқса меҳмонлар бўлимнинг илк дақиқаларида шиддатли ҳужумлар ташкил қилишди. Сўнгги дақиқаларга қадар дарвозалар олдида бир қатор хавфли вазиятлар содир этилди. «Насаф» футболчилари рақиб дарвозаси олдида кучли босимарни ташкил қилишди, бироқ ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

Шу тариқа, «Навбаҳор» ушбу мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

COCA COLA СУПЕРЛИГА. 4-ТУР

«НАСАФ» – «НАВБАҲОР» - 0:1 (0:1)

12 апрель, 19:15, Қарши

Гол: 0:1 - 30 Касьян.

Насаф: Умиджон Эргашев, Дилшод Саитов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Хуршид Мухторов, Акмал Мозговой (Азизжон Ғаниев, 46), Сардор Абдураимов, Ислом Рашидхонов, Бобур Давлатов (Шароф Муҳитдинов, 75), Ислом Кенжабоев, Ҳумоюн Муртазоев (Ойбек Бозоров, 70).

Навбаҳор: Ўткир Юсупов, Славко Лукич, Жаҳонгир Меҳмонов, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Азим Аҳмедов (Азиз Ибрагимов, 84), Абдужамол Исроилов, Остон Урунов, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Александр Касьян.

Огоҳлантириш: Кенжабоев (83)

Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар: Бекзод Арипов (Тошкент).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz