Қайднома

Қидирув

Кичик имкониятдан катта Самара

Кичик имкониятдан катта Самара

  13.04.2019 03:41
  0
  292
Кичик имкониятдан катта Самара

Футбол дунёсининг ишлари қизиқ. Сеҳрли ўйиннинг мўъжизалари ҳам бисёр. Дейлик, баъзан катта жамоалар камтарин клублар қошида бош эгади. Бундай ҳолатларда «кичик» жамоа тепасидаги шахс - бош мураббий шуҳратга бурканади. Айримлар эса шароит тақозосига кўра, вужудга келган озгина имкониятдан катта самара чиқариб, юксакликка бўй чўзишади. Бунга етарлича мисоллар келтириш мумкин.

«Ростов» ва Қурбон Бердиев

Асли туркманистонлик Қурбон Бердиев 2016 йили молиявий қийин-чиликлар домида қолган камтарингина «Ростов»ни Россия чемпионатида олға бошлади ва якуний зафарни таъминлашига оз қолди. Кейин эса ростовликлар Европа Чемпионлар Лигасида тузуккина шов-шув кўтаришди: 23 ноябрь куни Дон соҳилига сафар уюштирган даҳшатли «Бавария» ортга 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. 2017 йилнинг март ойида эса, Бердиев жамоаси Европа Лигасида яна бир «миллионер» - «Манчестер Юнайтед» билан баҳсда дуранг натижа қайд этди. Туркманистонлик мутахассис шакллантирган клуб ўшанда бежиз «Мардлар» лақабини олган эмасди. «Бавария»га келсак, ақлни шошириб қўядиган даражадаги маош жамғармасига эга, таркиби жаҳон чемпиони бўлган немислар ва кучли легионерларга тўла клуб нафақат ўз мухлислари, балки бегоналар олдида ҳам уялиб қолганди. Ўша вақт бутун жаҳон футболида энг кўп маошга эга мураббийлардан бири саналган италиялик Карло Анчеллотти мағлубиятда барча айбни ўз бўйнига олганди. Унинг Мюнхенда кутилган даражада кўп ишлай олмаганида Ростовдаги натижанинг ҳам «ҳисса»си бор, албатта. «Рубин»ни бошқарган вақтидаёқ еврофутболни ҳайратга солган Қурбон Бердиев эса яна бир бора умумэътирофга эришди: «Бавария»ни шундай камчиқим мутахассис бошқарганида эди...».

 

Хорватия термаси ва Златко Далич

Хорватиялик мураббий ўтган йилги жаҳон чемпионатигача кенг омма учун мутлақо нотаниш эди. Тўғри, шароит тақозоси туфайлигина Хорватия терма жамоаси бошқарувини қўлга олган Златко мамлакат миқёсида танилиб улгурганди, айниқса, жонажон шаҳарчаси - Ливнода. Эслатма сифатида айтиш керак, хорватлар мундиал саралашида ночор аҳволда қолишгач, мамлакат футбол федерацияси раҳбари Давор Шукер иложсизликдан Далични шошилинч тарзда бош мураббий лавозимига таклиф этганди. Хуллас, ЖЧ-2018да хорватларни финалга бошлаган «нотаниш» мураббий мисли кўрилмаган обрў орттирди. Хусусан, жаҳон чемпионатидан кейин Хорватияда кумуш медаль соҳибини кутиб олиш маросимлари катта воқеликка айланди. Дейлик, Ливнода уни нақ 60 минг киши қарши олди, ажо-йиб концерт дастури намойиш этилди. Диққатга сазовор факт: Ливнода аслида 37 минг аҳоли бор, холос.

Россия мундиали Даличга омад келтирган бўлса, Йоахим Лёвга фақат ва фақат хафагарчилик тақдим этди. Зеро, немис мутахассиси турнирга фаворит жамоа билан ташриф буюрганди. Қолаверса, у мундиалнинг энг қимматбаҳо мураббийларидан бири (маошининг миқдори назарда тутилмоқда) эди. Бироқ Россия мусобақасига жаҳоннинг амалдаги чемпиони сифатида киришган Германия термаси лоақал гуруҳ босқичидан ҳам чиқолмади. Эсингизда бўлса, Мексика ва Жанубий Корея термаларига ютқазган бундестим биргина шведларга қарши кечган баҳсда зўрға ғалаба қозонганди. Хуллас, «авария»га учраган «немис машинаси» қолиб, «ноунейм» Далич бошқарувидаги «сирли тулпор» - Хорватия миллий жамоаси финалга чиқишини ҳеч ким кутган эмасди...

Даовми бор. Ушбу материалнинг тўлиқ ҳолда "ИнтерФУТБОЛ" нашрининг 9 апрелдаги сешанба сонида ўқишингиз мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz