Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: «Ҳақли ғалабага эришдик»

Андрей Канчельскис: «Ҳақли ғалабага эришдик»

  12.04.2019 23:16
  0
  379
Андрей Канчельскис: «Ҳақли ғалабага эришдик»

«Насаф» – «Навбаҳор» учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Яхши ўйин бўлди. «Насаф» жамоаси истеъдодли ёшлардан ташкил топган яхши жамоа. Жамоа яхши ўйин намойиш этади, ҳақиқий футбол кўрсатишга уринади. Бугун эса бизнинг жамоада кўпроқ қулай имкониятлар бўлди. Шу боисдан ҳақли тарзда ғалабага эришдик, деб ўйлайман.

Шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, бундай ажойиб стадионда, бундай яхши ҳолатдаги майдон ва атмосферада тўп суриш ажойиб, бунинг учун «Насаф» вакилларига миннатдорчилик билдираман.

Ўйин бироз асабий тарзда кечди. Кўплаб қулай вазиятлар юзага келди ва биз рақиб дарвозасини ишғол эта олдик. Бунинг учун жамоамгам миннатдорчилик изҳор қиламан, бугун йигитларнинг ўйинидан қониқдим, десам бўлади, - деди мутахассис.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz