Қайднома

Қидирув

Моуриньо: «Аякс» ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлик қилиши мумкин»

Моуриньо: «Аякс» ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлик қилиши мумкин»

  13.04.2019 09:46
  0
  423
Моуриньо: «Аякс» ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлик қилиши мумкин»

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «Аякс» клубининг Европа чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Бой тарихга эга бўлган жамоалар доимо ўзида қандайдир жавобгарлик туйғусини сезиб ўйнайди. «Барселона», «Бавария» ва барча Англия клублари чемпионлар лигасида соврин учун ҳаракат қилишади.

«Аякс» ҳақида эса ҳеч ким бундай ўйламаяпти. Шунга қарамай голландияликлар соврин учун даъво қилишлари мумкин. Улар «Ювентус» жамоасига қарши ҳеч қандай босим ва қўрқувсиз ўйнашди.

Икки йил олдин мен ўзим ҳам шуни ҳис қилдим. Ўшанда бизга улар самимий бўлиб кўринган. Лекин шуни айтиб ўтиш лозимки, ўша пайтдан кейин «Аякс» футболчилари ўз кўрсаткичларини яхшилаб олишибди. Жамоада ҳақиқатдан ҳам ўсган бир нечта футболчилар бор», - дейди мутахассис.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz