Қайднома

Қидирув

«Реал» товон пули тўлансагина Варанни сотади

«Реал» товон пули тўлансагина Варанни сотади

  13.04.2019 12:44
  0
  378
«Реал» товон пули тўлансагина Варанни сотади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоа сафида қолиши мумкин. «Қаймоқранглилар» франциялик ҳимоячини сотмоқчи эмас ва бошқа клублардан таклифларни кўриб чиқмайди.

Футболчининг шартномасидаги тавон пули 500 миллион евро этиб белгиланган. Мадридликлар ўйинчисини шу маблағдан камига сотмоқчи эмас. Клуб вакиллари худди шу ёш ва даражадаги, тажрибага эга ҳимоячи топа олмаймиз деб ҳисоблашмоқда. Бундан ташқари Вараннинг клубдан нега кетиш сабаблари маълум бўлди.

Биринчидан, янги шартнома. Ҳозир «Реал» клуби ҳимоячини янги шартнома имзолашга кўндириш ҳаракатида ва ўйинчининг кетиш ҳақидаги қатъий қарори ўзгариш арафисида турибди. Катта эҳтимол билан франциялик футболчининг йиллик маоши 6 миллион евродан 9 миллион еврогача ошади.

Бундан ташқари, Варан ЖЧ-2018да ғалаба қозонилганидан кейин байрам уюштириб берилмаганидан хафа бўлган. «Атлетико» ва «Барселона» клублари ўйинчиларини майдонда тақдирлашган, «Реал» эса «Леганес»га қарши ўйин олдидан видео ролик билан кифояланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz