Қайднома

Қидирув

Вакилларимиз Тожикистондаги халқаро мусобақа ғолиби бўлишди

Вакилларимиз Тожикистондаги халқаро мусобақа ғолиби бўлишди

  13.04.2019 19:30
  0
  322

Жамшид Асадов бошчилигидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси бу йил июль ойида Польшада бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Кубогида иштирок этишади. Мазкур мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа аъзоларига барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Жумладан, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонда ташкил этилган "Келажак сендан бошланади!" халқаро турнирига таклиф этилганди. Мазкур турнир финалида терма жамоамиз Тожикистоннинг меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа вакилларимиз халқаро мусобақа ғолибига айланишди.

Жамшид Асадов бошчилигидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасига келгуси мусобақаларда ҳам омад тилаб қоламиз!


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz