Қайднома

Қидирув

Сергей Лушчан яна истеъфога чиқишини маълум қилди, Даврон Файзиев эса...

Сергей Лушчан яна истеъфога чиқишини маълум қилди, Даврон Файзиев эса...

  13.04.2019 20:08
  0
  413
Сергей Лушчан яна истеъфога чиқишини маълум қилди, Даврон Файзиев эса...

“Динамо” – “Сўғдиёна”(1:0) учрашувидан сўнг жамоалар бош мураббйилари ўйин хусусидаги тассуротлари билан ўртоқлашишди : 

С.Лушчан(“Сўғдиёна): - Бугун фақат рақиб жамоа ҳақиқий ўйин намойиш этди. Мана 3 та учрашувдирки, ҳали жамоамизда ҳақиқий ўйинни кўраётганим йўқ. Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этади. Мен истеъфо беришимни маълум қиламан. Айни дамда жамоамизга янги қон зарур. Жамоа ёмон эмас, унда яхши футболчилар жамланган. Лекин нимадир ҳеч ўхшамаяпти. Йигитларга барчаси учун миннатдорчилик билдирдим ва расман истеъфо бердим, - деди мутахассис.  

Д.Файзиев(“Динамо”): - Бугун баҳс олиб борган икки жамоанинг мини дербиси азалдан шиддатли тарзда ўтиб келган. Бугунги ўйин ҳам мухлисларга ёқадиган тарзда кечди, десам бўлади. Майдонда ҳақиқий жанговар тўқнашув кечди. Омад бугун бизга кулиб боқди. Бундан жуда ҳам мамнунмиз. Ҳар бир баҳсда бежизга Суперлига иштирокчисига айланмаганимизни исботлашга уриняпмиз. Йигитларда иштиёқ жуда юқори ва мана шу иштиёқни мавсум сўнггига қадар йўқотмасликка ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.  

Эслати ўтамиз, ўтган турда ҳам жиззахликлар бош мураббийи Сергей Лушчан истеъфога чиқишини маълум қилганди. Лекин, клуб раҳбарияти унга яна имкониятлар берилишини маълум қилган эди...


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz