Қайднома

Қидирув

АПЛ: «МЮ» Погбанинг дубли эвазига «Вест Хэм»ни мағлуб этди

АПЛ: «МЮ» Погбанинг дубли эвазига «Вест Хэм»ни мағлуб этди

  14.04.2019 00:01
  0
  284
АПЛ: «МЮ» Погбанинг дубли эвазига «Вест Хэм»ни мағлуб этди

Англия премьер лигаси 34-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Вест Хэм» учрашувида мезбонлар зафар қучишди. Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. 19-дақиқада манкуниналар пенальти ишлаб олишди, уни Поль Погба аниқ бажариб ҳисобни очди.

Тайм сўнггига қадар икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди, бироқ ҳисоб ўзгармай қолди. Иккинчи бўлимни лондонликлар жуда фаол бошлашди ва бу тез орада ўз самарасини берди.

50-дақида Давид Де Хеа тўпни узатишда хатога йўл қўйгач меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил қилишди ва у Фелиппе Андерсоннинг голи билан якунланди.

Ўйин якунланиши арафасида «Вест Хэм» дарвозаси томон яна пенальти белгиланди ва Погба бу сафар ҳам адашмади. «Қизил иблислар» баҳс якунига қадар мазкур ҳисобни ушлаб қола олдилар.

Шу тариқа, «МЮ» ғалабасиз сериясига нуқта қўйган ҳолда очколарини 64тага етказиб олди ва бешинчи ўринга кўтарилди.

АПЛ. 34-ТУР

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – ВЕСТ ХЭМ - 2:1 (1:0)

Голлар: 1:0 – 19, пенальти Погба, 1:1 – 49 Фелипе Андерсон, 2:1 – 80, пенальти Погба.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Диогу Далот, Рохо (Перейра, 75), Джонс, Смоллинг, Лингард, Погба, Фред, Мата (Рэшфорд, 55), Марсьяль, Лукаку (Гринвуд, 75).

Вест Хэм: Фабианьски, Сабалета (Фредерикс, 76), Масуаку, Бальбуэна, Райс, Нобл, Фелипе Андерсон, Лансини (Диангана, 62), Снодграсс, Огбонна, Эрнандес (Антонио, 73).

Огоҳлантиришлар: Мата (34), Фредерикс (79).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz