Қайднома

Қидирув

Ашурматов Нагаевни мақтади, Тўхтабоев эса мухлисларга сабр тилади...

Ашурматов Нагаевни мақтади, Тўхтабоев эса мухлисларга сабр тилади...

  14.04.2019 21:02
  0
  405
Ашурматов Нагаевни мақтади, Тўхтабоев эса мухлисларга сабр тилади...

Суперлига 4-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” (1:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
- Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим эди. Чунки бу жамоалар ушбу тур олдидан кам очко жамғаришганди. Қўқонликлар олдинги турда АГМКга ютқазиб қўйишди. Биз ҳам ўз майдонимизда “Қизилқум”ни мағлубиятга учрата олмагандик. Ўйин олдидан йигитларга таъкидлагандим, бугун фақат ғалаба қозонишимиз лозимлигини. Юзимиз ёруғ бўлди. Шогирдларимнинг биринчи бўлимдаги ўйинлари анча мазмунли бўлди. Улар ўз олдиларига қўйган вазифаларни яхши бажаришди. Қўқонликлар эса иккинчи бўлимни жуда чиройли ўйин кўрсатишди. Юзага келган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Омад биз томонда бўлди.
Ўзим Қўқонлик бўлганим учун “Қўқон-1912” жамоасига бефарқ эмасман. Ўзим бошқараётган жамоадан ташқари бошқа ўйинларда уларга мухлислик қиламан. Ҳали бу жамоа ўз сўзини айтишига ишонаман. Бухородан келиб бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.
Иван Нагаев жуда ҳам тезкор ҳужумчи, бу каби ўйинчилар Ўзбекистонда жуда кам. У жароҳати боис анча машғулотларда иштирок эта олмади. Мана секин-аста спорт формасини тиклаб боряпти. Келажакда Нагаевдан умидимиз катта", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Азиз Тўхтабоев қатнашди.
"Биринчи таймда ўйинимиз бироз қовушмади. Йигитларда ўзларига бўлган ишонч етишмади. Иккинчи таймда яхши ўйин намойиш этдик. Бироқ вазиятлардан фойдаланишда омад биздан юз ўгирди. Худо хоҳласа, кейинги баҳсларда ғалаба учун майдонга тушамиз. Мағлубиятда биринчи навбатда мураббийлар айбдор бўлади. Агар яратилган имкониятлардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Учрашув давомида йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиб, кейинги ўйинга бошқача тайёргарлик кўрамиз. Мухлисларимизга сабр тилаймиз. Бу вазиятдан тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Барча ишқибозларимизга катта раҳмат. Ҳар доим бизни яхши қўллаб туришибди.
Мағлубиятда ҳимоячилар ёки дарвозабонни айбламаган бўлардим. Майдонда 11 киши ўйнайди. Футбол жамоавий ўйин. Натижада барча бирдек айбдор", - дейди Азиз Тўхтабоев.


Манба: http://kokand1912.uz/


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz