Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов "Локо" ва Андрей Фёдоровни ғалаба билан табриклади...

Миржалол Қосимов "Локо" ва Андрей Фёдоровни ғалаба билан табриклади...

  14.04.2019 21:30
  0
  338
Миржалол Қосимов

“Локомотив” – АГМК (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов =амда мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоровлар қуйидагича фикр билдириб ўтишди:
М.Қосимов: - Чемпионга қарши меҳмонда тўп суриш осон эмас. Бугун ўйинни яхши бошлаган эдик. Рақиб дарвозасига гол ҳам урдик. Лекин “Локомотив” жамоаси маҳоратли футболчилари борлиги ва анча вақтдан бери бир хил таркибда ўйнаб келаётганига вазиятдан чиқиб кетти. Яна стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Ўйинга тайёргарлик кўриш жараёнида бу жиҳат устида ишлаган эдик. Рақиб сафида жаримани яхши тепадиган футболчилар борлигини билардик. Лекин барибир биринчи бўлим сўнггида рақиб гол уриб кетди. “Локомотив”ни ғалаба билан табриклайман. Қолаверса, Олмалиқдан ташриф буюрган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман...

А.Фёдоров: - Ушбу мавсум ҳисобидан иккинчи марта АГМК жамоасига қарши ўйин ўтказдик. Мазкур жамоани барча ўйинларини томоша қилиб, ўйинга яхши ҳозирлик кўрган эдик. Фақат ўйин бошида кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Лекин йигитлар бундан ортиқча асабийлашишмади ва хотиржам ҳолда ўйнаб, якунда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Яқиндагина Чемпионлар Лигаси доирасида ўйин ўтказганимиз сабаб бугун иккинчи бўлимда ташаббусни рақибга берган ҳолда ҳаракат қилдик. Лекин шунда ҳам учрашувни ғалаба билан якунлай олдик...


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz