Қайднома

Қидирув

«Челси» сотиб юборилиши мумкин

«Челси» сотиб юборилиши мумкин

  15.04.2019 17:13
  0
  379
«Челси» сотиб юборилиши мумкин

Лондоннинг «Челси» клуби раҳбарлари жамоани сотиш бўйича учта номзод билан музокара олиб борди.

Daily Mail нашрининг тарқатган маълумотига кўра, Лондон клуби 2,5 миллиард фунт стерлинг эвазига сотиб юборилиши мумкин. АҚШ ва Осиёнинг молиявий ширкатлари «Челси» клубига қизиқиш билдирмоқда ва сотиб олишга тайёр.

Бундан ташқари клубга Британиянинг энг бой одами Жим Рэтклифф ҳам қизиқиш билдирмоқда, лекин у бундай маблағни тўлашга тайёр эмас. «Челси» клуби эгаси Роман Абрамович клубни сотишдан 1,25 миллиард фунт ишлаб олишни истамоқда.

Россиялик тадбиркор «Челси»нинг ўйинларига 2018 йилнинг май ойида Британияга кириш учун визасига рад жавоби берилганидан кейин ташриф буюргани йўқ. 53 ёшли миллиардер  кейинчалик исроил фуқаролигини олди ва Тель-Авивга кўчиб ўтди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz