Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Интер» сафарда ишончли ғалабани қўлга киритди

«А» Серия: «Интер» сафарда ишончли ғалабани қўлга киритди

  15.04.2019 01:31
  0
  303
«А» Серия: «Интер» сафарда ишончли ғалабани қўлга киритди

Италия «А» Серияси 32-тури доирасидаги «Фросиноне» ҳамда «Интер» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. «Benito Stirpe» стадионида кечган баҳс меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 19-дақиқасида Ража Наингголан ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Перишич пенальтини аниқ амалга ошириб жамоасининг иккинчи голини киритди ва биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида келиб эса Франческо Кассата ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Мезбонлар мазкур голдан сўнг ҳисобни қисқартиришга роса ҳаракат қилишди, аммо буни амалга ошира олшимади.

Аксинча, баҳс якунланиши арафасида «Интер» яна битта гол уриб ўйин тақдирини ҳал қилди ва шу тариқа ўз ҳисобидаги очколари сонини яна учтага кўпайтирди.

«А» СЕРИЯ. 32-ТУР

ФРОЗИНОНЕ – ИНТЕР - 1:3 (0:2)

14 апрель, 23:30. «Stadio Benito Stirpe»

Голлар: 0:1 – 19 Наингголан, 0:2 – 37, пенальти Перишич, 1:2 – 61 Кассата, 1:3 – 90 Весино.

Фрозиноне: Спортьелло, Капуано, Ариаудо, Гольданига, Вальцаниа (Майелло, 82), Кассата (Чиано, 63), Бегетто, Чибса, Паганини, Пинамонти (Дионизи, 88), Чиофани.

Интер: Ханданович, Асамоа, Шкриньяр, де Врей, Д`Амброзио, Наингголан, Весино, Перишич (Кейта Бальде, 70), Валеро (Гальярдини, 74), Политано (Жоау Мариу, 89), Икарди.

Огоҳлантиришлар: Паганини (31), Чибса (35), Весино (48), Чиано (83).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz