Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан: «Қолган ўйинларда яхши ўйнашимиз шарт»

Зинедин Зидан: «Қолган ўйинларда яхши ўйнашимиз шарт»

  16.04.2019 21:37
  0
  295
Зинедин Зидан: «Қолган ўйинларда яхши ўйнашимиз шарт»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан «Леганес»га қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

– Биринчи бўлим менга ёқмади, иккинчи бўлим – мағлубиятдан қутулиб қолдик.

Ҳеч нарса гапириш шарт эмас, биз бундан ҳам яхши ўйнашимиз лозим. Таасуротлар яхши эмас, лекин ёмон ҳам эмас, чунки «Леганес»га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштира олдик, ўзи бу жамоа ўз майдонида кўп гол ўтказиб юбормайди.

Биз бу мавсумда ҳеч нарса юта олмаслигимизни биламиз. Олтита ўйин қолди ва бу ўйинларда яхши ўйнашимиз шарт.

Келаси мавсумда аниқ ўзгача ўйнаймиз, лекин буни ҳозирдан бошлашимиз лозим.

– Бензема жорий мавсум қандай ўйнамоқда?

– У ажойиб мавсумни бошдан кечирмоқда, айниқса унинг голларини ҳисобга олсак. Унинг голлари бизга кўп нарсани бермоқда. У фантастик футболчи.

– Унга миш-мишлар таъсир қиляптими?

– Билмайман, буни ўзидан сўранг. Карим миш-мишларга ўрганиб қолди. У жамоага фойдасига тегяпти, биз ундан хурсандмиз», - дейди Зидан.


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz