Қайднома

Қидирув

«Барселона» Лука Йович учун курашдан чиқди

«Барселона» Лука Йович учун курашдан чиқди

  16.04.2019 22:45
  0
  335
«Барселона» Лука Йович учун курашдан чиқди

«Барселона» клуби ҳуқуқий жиҳатидан «Бенфика»га тегишли бўлган «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йовичга бўлган қизиқишни йўқотди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар тарқатди.

Каталонияликлар томонидан амалга оширилган таҳлил натижасига кўра сербиялик футболчи тўпни қабул қилиш учун майдон марказига қайтмайди. Бу эса «кўк-анорранглилар» ҳужумчиларига қўйиладиган энг асосий талаб ҳисобланади. Шунингдек, Йович «Бенфика»да ўйнаган пайтида ушбу мавсумдагидек юқори самарадорлик намойиш қилмагани «Барса» раҳбариятини ҳайрон қолдирди.

Шу тариқа, 21 ёшли футболчи учун курашда «Реал» ва «Бавария» клублари қолди. «Қаймоқранглилар» ёзги трансфер пайтида ҳужумчини қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.

Йович ушбу мавсумда Германия чемпионати доирасида 27та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 5та голга узатма берди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz