Қайднома

Қидирув

"Нефтчи" бош мураббийи Ҳайдаров истеъфога чиқди, Дўрмонов тайинлади...

"Нефтчи" бош мураббийи Ҳайдаров истеъфога чиқди, Дўрмонов тайинлади...

  16.04.2019 21:26
  0
  352

Бугун "Нефтчи" қароргохида Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Севара Дехқонова бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан мавсум аввалидаги жамоанинг қайт этаётган муваффақиятсиз ўйини тахлил этилди. Шунингдек йиғилишда шу кунга қадар жамоани бошқариб келаётган Бахром Ҳайдаров оилавий шароити туфайли ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилди. Хайдаров ўрнига эса вақтинчалик бош мураббийлик вазифаси Абдусамад Дўрмонов топширилди.

Ушбу мураббий ҳам жамоага бегона эмас. Абдусамад Дўрмонов футболчилик фаолияти давомида ҳам жамоа тарихида ўзининг беқиёс ўрнига эга эканлиги кўпчиликга маълум бўлса керак. "Нефтчи" жамоасининг беш карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритилишида ҳам Дўрмонов ўзининг улкан хиссасини қўшган футболчи ҳисобланади.

Илҳом Зайлобидинов Диёр Алижонов ва Хислат Чилматов бош мураббийга ёрдам беришда давом этади. 
Баҳром Ҳайдаров Сотиволдиевичга эса жамоада олиб борган ҳалол меҳнатлари ва ёш иқтидорларни тарбиялашда кўрсатган хизматлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва келгуси ишларида омад тилаймиз, - деб ёзади "Нефтчи" матбуот хизмати. 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz