Исҳоқ Хайик Гиннесс рекордлар китобига кирди! 5 апрель куни футбол тарихи алоҳида воқелик билан бойиди. Дарвозабон - футболчилар орасида алоҳида ўринга эга амплуа вакили. Бу позицияни танлаганлар майдон ўйинчиларига нисбатан узоқроқ фаолият юритиш имкониятига эгалар. Мисол учун, Жанлуижи Буффон («ПСЖ») 41 ёшда, Икер Касильяс («Порту») тез орада 38 ёшга тўлади. Футбол оламининг энг маҳсулдор кипери - бразилиялик Рожериу Сени эса (131та гол) деярли 43 ёшигача катта майдонда жавлон урди.
Янги рекордчи
Энг қизиғи, бунга қадар тарихда расмий ўйинда иштирок этган энг ёши катта футболчи мақоми дарвозабон эмас, ҳужумчига тегишли эди. Гап 2015 йили 53 ёшида Уругвайнинг «Пан де Асукар» клуби либосида майдонга тушган Роберт Кармон ҳақида кетяпти. Лекин энди унинг обрўли кўрсаткичи - тарих. Гиннесс рекордлар китоби саҳифасида Кармон ўрнини исроиллик 73 ёшли бобо - Исҳоқ Хайик эгаллади. Дарвоқе, янги рекордчининг аждодлари Ироқдан. «Яна 1та ўйинда қатнашишга тайёрман», - деди 5 апрель куни «Ирони Йегуда» дарвозасини қўриқлаган бобо. Тўғри, Исроил чемпионати тўртинчи дивизиони доирасидаги учрашувда унинг клуби «Маккаби Рамат Ган»га 1:5 ҳисобида ютқазди. Гувоҳларнинг таъкидлашларича, йирик ҳисоб қайд этилган бўлсада, шу ҳафта 74 ёшини қаршилайдиган футболчи бир неча вазиятларда муносиб ҳаракатланиб, жамоасини голлардан ҳам сақлаб қолган. Учрашув якунлангач, унга Гиннесс рекордлар китобининг расмий сертификати топширилди. «Бу натижа шунчаки, шахсий ютуғим эмас, балки бутун Исроил спорти учун чинакам фахрдир» - Ироқ ҳудудида туғилган Исҳоқ бобо шундай фикрда.
Хайиклар оиласи Исроилга кўчиб келганида, бўлажак рекордчи атиги 4 ёшда бўлган. Тарихий ўйиндан сўнг у оламшумул рекордни фарзандлари даврасида нишонлади. 36 ёшли Моше Хайик (ўғилларидан бири)нинг айтишича, Исҳоқ бобо ҳозиргача оила аъзоларини майдонга чорлаб туради: «Тўғриси, ўйинларда мен ундан анча олдин чарчаб қоламан!»
73 ёшли кипер бобо ёки ИСРОИЛЛИК ДАРВОЗАБОН РЕКОРДИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20