Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Аякс» «Юве»ни, «Барса» «МЮ»ни мусобақадан чиқариб юборди

ЕЧЛ: «Аякс» «Юве»ни, «Барса» «МЮ»ни мусобақадан чиқариб юборди

  17.04.2019 02:16
  0
  570
ЕЧЛ: «Аякс» «Юве»ни, «Барса» «МЮ»ни мусобақадан чиқариб юборди

Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финалидан ўрин олган жавоб баҳслари ўз поёнига етди.

Жумладан, «Ювентус» ўз майдониа «Аякс»ни қабул қилиб. Кутилмаган тарзда имкониятни бой берди ва мусобақани эрта якунлашга мажбур бўлди. Биринчи бўлим мезбонлар назорати остида ўтаётгандек эди. Ҳисобни ҳам айнан туринликлар очишди.

Аниқроғи, 28-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Криштиану Роналду боши билан дарвозани ишғол этди. Ўзини йўқотиб қўймаган «Аякс» 34-дақиқага келиб жавоб голини киритди. Бу вазиятда Вад де Бек ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Иккинчи бўлимда эса умуман бошқача «Аякс» майдонга тушди ва кетма-кет ҳужумлар билан туринликларни ўз жарима майдонига қамаб ташлади. Мазкур ҳужумлардан бирида амалга оширилган бурчак зарбасидан сўнг де Лигт боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди ва мазкур ҳисоб учрашув охиригача сақланиб қолди.

Иккинчи ўйин Каталонияда кечди ва унда «Барселона» «МЮ»ни қабул қилди. Баҳс меҳмонларнинг хавфли ҳужумлари остида бошланди. Ҳаттоки Рэшфорд дастлабки дақиқалардаёқ дарвоза тўсинини нишонга олишга ҳам муваффақ бўлди.

Аммо тез орада ўйин тизгинини қўлга олган «Барселона» 16-дақиқага келиб Лионель Мессининг индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни очишга эришди. Орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас яна Месси номини таблога ёздириб қўйди. Бу вазиятда де Хеанинг хатоси жамоага қимматга тушди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланганди. 61-дақиқада эса Филиппе Коутиньо Англияда ўтказган даврларини эслади чоғи, тўпни узоқ масофадан дарвозанинг тўққизлигига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, «Барселона» ва «Аякс» чемпионлар лигаси жорий мавсумининг дастлабки яримфиланчиларига айланишди.

ЕЧЛ. ¼ ФИНАЛ. (жавоб учрашувлари)

«БАРСЕЛОНА» (Испания) – «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» (Англия) - 3:0 (2:0)

17 апрель, 00:00. «Камп Ноу» 96708 томошабин.

Голлар: Месси (16, 20), Коутиньо (61).

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Серхи Роберто (Нелсон Семеду, 71), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 75), Коутиньо (Дембеле, 81), Месси, Суарес.

Манчестер Юнайтед: де Хеа, Смоллинг, Янг, Жонс, Линделеф, Лингард (Санчес, 80), Фред, Погба, Мактомини, Марсьяль (Диогу Далот, 65), Рэшфорд (Лукаку, 73).

Огоҳлантириш:Суарес (77, Б.).

Биринчи ўйин – 1:0

------------------------------------------------------------------------

«ЮВЕНТУС» (Италия) – «АЯКС» (Голландия) - 1:2 (1:1)

17 апрель, 00:00. «Альянц Стэдиум»

Голлар: Роналду (28) - ван де Бек (34), де Лигт (67).

Ювентус: Шченсни, Ругани, Алекс Сандро, Де Шильо (Жоау Канселу, 64), Бонуччи, Жан, Пьянич, Матюиди, Бернардески (Бентанкур, 80), Роналду, Дибала (Кин, 46).

Аякс: Онана, Блинд, де Лигт, Велтман, Мазрауи (Синкгравен, 11; Магальян, 82), ван де Бек, Зиеш (Хунтелар, 88), Тадич, Шене, Нерес, де Йонг.

Огоҳлантириш: Жан (69, Ю.).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz