Қайднома

Қидирув

ДЕ БРЮЙНЕ НЕГА КЕТГАН?

ДЕ БРЮЙНЕ НЕГА КЕТГАН?

  18.04.2019 09:39
  0
  370
ДЕ БРЮЙНЕ НЕГА КЕТГАН?

«Манчестер Сити» клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне 2014 йили нима сабабдан «Челси»ни тарк этгани ҳақида гапириб ўтди. «Матбуотда менинг Моуриньо билан муносабатим хусусида жуда кўп маълумотлар тарқалди. Ҳақиқат шундаки, у билан «Челси»да бўлган пайтимда атиги икки маротаба суҳбатлашганман. 2012 йили «Вердер» сафида ўйнаётган эдим ва ижарага кетмоқчи бўлганман. Қайтганимдан кейин эса мен билан кўплаб немис клублари қизиқишди. Юрген Клопп мени Дортмунднинг «Боруссия» клубида кўришни истади. Бироқ Моуриньо менга ёзди: «Сен қоласан. «Челси»нинг бир қисми бўлиб қолишингни истайман». Ўшанда унинг режалари қаторига киришимни тушундим. Жозе декабрь ойида ўз хонасига чақирди ва бу менинг ҳаётимдаги иккинчи кескин бурилиш бўлди. Унинг столида қандайдир қоғозлар бор эди ва у менга шуни ўқиб берди: «Де Брюйне. Нолта гол. Битта голли узатма». Унинг нима қилмоқчи бўлаётганини тушуниш учун менга бир дақиқа керак бўлди. Кейин эса у менга Виллиан, Оскар, Мата, Шюрлленинг статистикасини ўқиб берди. У ерда бундан ҳам яхшироқ рақамлар порлаб турарди. Жозе нимадир дейишимни кутди. Мен жавоб қайтардим: «Ушбу йигитларнинг баъзилари 15, 20та ўйинда иштирок этишди. Мен эса майдонга атиги уч маротаба тушдим. Буларни таққослаб бўладими?» Кейинчалик эса «Вольфсбург»да бунданда яхшироқ шароитда ўйнадим», - деди Де Брюйне.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz