Қайднома

Қидирув

«ЮВЕНТУС» ВАРИАНТИ ҚИЗИҚРОҚ

«ЮВЕНТУС» ВАРИАНТИ ҚИЗИҚРОҚ

  17.04.2019 17:43
  0
  348
«ЮВЕНТУС» ВАРИАНТИ ҚИЗИҚРОҚ

«Ювентус» «Бенфика»дан ёш вингер Жоау Фелишни сотиб олиш тараддудига тушди. Tuttosport нашрининг хабар беришича, 19 ёшли португалияликнинг трансфери Турин клубига камида 100 миллион еврога тушиши мумкин. «Кекса синьора» шу мақсадда ҳужумчи Пауло Дибалани сотиб юборишга тайёр. Хабарларга кўра, Фелишнинг ўзи ҳам «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»дан кўра «Ювентус» лойиҳасига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда. Қўшимча қилинишича, Жоаунинг агенти Жорже Мендеш ва «Юве» раҳбарияти ўртасида илиқ муносабатлар мавжуд. Агент «Бенфика» билан шартнома узайтирилишига қарши чиқмоқда. Битимда Фелишнинг товон пули 120 миллион евро кўрсатилган, аммо Лиссабон клуби келишувни янгилаш орқали бу миқдорни 200 миллионга оширишни мўлжалламоқда.

Маълумот учун, Жоау «Порту» тарбияланувчиси ҳисобланади. У портуликлар академиясида 7 йил шуғулланиб, сўнг пойтахтга йўл олган ва «Бенфика» таркибига қўшилган. Профессионал футболдаги дебюти шу мавсум бошига тўғри келади. Ҳозирга қадар Португалия чемпионатининг 21та ўйинида 11та гол уриб, 6та самарали узатма муаллифи бўлган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz