Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Ливерпуль» «Порту»дан қийинчиликсиз ўтди

ЕЧЛ: «Ливерпуль» «Порту»дан қийинчиликсиз ўтди

  18.04.2019 02:52
  0
  475
ЕЧЛ: «Ливерпуль» «Порту»дан қийинчиликсиз ўтди

Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Порту» – «Ливерпуль» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Драгау» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Ўйин мезбонларнинг устунлигида бошланган бўлсада биринчи бўлиб гол уриш инглизларга насиб этди. 26-дақиқада Садио Мане ҳисобни очди, унга голли пасни Муҳаммад Салоҳ узатди.

65-дақиқада қизиллар қарши ҳужумни голга айлантиришди, Трент Александер-Арнолд битта узатма билан Салоҳни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, мисрлик футболчи имкониятни кўкка совурмади.

Бироқ орадан кўп ўтмай мезбонлар ҳисобни қисқартиришди, Эдер Милитао бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

77-дақиқада Роберто Фирмино жамоасининг қарши ҳужумини гол билан якунлади. Ўйин якунланиши арафасида Виргил ван Дейк бурчакдан узатилган тўпга аниқ зарба бериб якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, қизиллар иккинчи ўйинда ҳам ғалабани қўлга киритган ҳолда ярим финалга йўл олишди. «Ливерпуль» финал учун курашда «Барселона» билан куч синашади.

ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ

ЧОРАК ФИНАЛ, ЖАВОБ БАҲСИ

ПОРТУ ПОРТУГАЛИЯ – ЛИВЕРПУЛЬ АНГЛИЯ 1:4 (0:1)

Голлар: 0:1 – 26 Мане, 0:2 – 65 Салах, 1:2 – 68 Эдер Милитао, 1:3 – 77 Фирмино, 1:4 – 84 ван Дейк.

Порту – Касильяс, Пепе, Эдер Милитао, Теллес, Фелипе, Корона (Фернандо, 78), Данилу Перейра, Марега, Отавио (Соарес, 46), Браими (Бруну Кошта, 81), Эррера.

Ливерпуль – Алиссон, Матип, Робертсон (Хендерсон, 71), Александер-Арнолд (Гомес, 66), ван Дейк, Милнер, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Салоҳ, Ориги (Фирмино, 46).

Огоҳлантиришлар: Мане (32), Пепе (36).

Илк ўйин – 0:2


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz