Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташланди

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташланди

  18.04.2019 20:15
  0
  533
Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташланди

Бир неча дақиқа олдин Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 2019 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига учун 14та, А Про-лигаси учун 8та ҳамда B Про-лигаси учун жами 16та клубни рўйхатдан ўтказган эди. Ўзбекистон кубоги баҳсларида ушбу жамоалардан фақат “Бунёдкор-2” ҳамда “Андижон-2” иштирок этмайди. Улар фарм-клуб мақомида бўлгани сабабли, фақатгина B Про-лигаси учрашувларида қатнаша олади.   Йиллик тақвимда Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал учрашувлари 30 апрель ва 1 май кунлари ўтказилиши аввалдан белгилаб қўйилган. Жамоаларнинг айнан қайси куни ўйин ўтказиши эртага ПФЛ расмий сайти орқали маълум қилинади.   Демак, 1/32 финал ўйинлари қуръаси:   “Турон” – “Раш Милк” “Зарангари” – “Орол” “Рубин” – “Иттифоқ” (Навоий) / “Иттифоқ” (Бухоро) “Яшнобод” / “Чиғатой” – “Ғиждувон” “Зирабулоқ” – “Янгиер” “Локомотив-БФК” – “Зомин” 19 апрель куни Ўзбекистон кубоги учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Шарқий минтақадан саралашда “Чиғатой” ҳамда “Яшнобод” клублари ўзаро куч синашади. Ғарбий минтақада эса Навоий ҳамда Бухоронинг “Иттифоқ” жамоаларидан қай бири кучли бўлса, ўша кейинги босқичга йўл олади. Мазкур учрашувлар эртага соат 16:00да ўтказилади ва ғолиб жамоалар 1/32 финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.   Қуръа жараёнида жами 12 та клуб олти жуфтликка ажратилди. Босқич ғолиблари 1/16 финал чиптасини қўлга киритади. 1/16 финалдан бошлаб эса мусобақага Суперлиганинг 10та ҳамда А Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди. Қайд этиш жоиз, 2019 йилдан бошлаб мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина битта учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, пенальтилар серияси ёрдамга келади.

Ойбек Юнусов, ЎзА



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz