Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» сафарда ишончли ғалабага эришди

Ла Лига: «Барселона» сафарда ишончли ғалабага эришди

  24.04.2019 02:40
  0
  350
Ла Лига: «Барселона» сафарда ишончли ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган «Алавес» – «Барселона» учрашуви ўз якунига теди. “Мендисорроса” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Бироқ каталонлар иккинчи бўлим дебютида олдинга ўтиб олишди. Серхи Робертонинг узатмасидан сўнг Карлес Аленья жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозани ишғол қилди.

60-дақиқада Луис Суарес пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни оширди. Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди.

Шу тариқа, “Барселона” очколарини 80тага етказиб олган ҳолда чемпионлик учун яна бир қадамни ташлади.

ЛА ЛИГА. 34-ТУР

АЛАВЕС – БАРСЕЛОНА 0:2 (0:0)

Голлар: 0:1 – 54 Аленья, 0:2 – 60, пенальти Суарес.

Алавес – Пачеко, Химо Наварро, Эли (Твумаси, 71), Лагуардиа, Дуарте, Пина, Хони Родригес (Гвидетти, 81), Вакасо, Вигарай, Бастон, Ролан (Брашанац, 46).

Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду (Альба, 70), Серджи Роберто, Пике, Умтити, Аленья (Артур, 87), Бускетс, Коутиньо, Видаль, Дембеле (Месси, 61), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Хони Родригес (33), Химо Наварро (56), Коутиньо (76), Пина (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz