Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Атлетико» драматик баҳсла «Валенсия»дан устун келди

Ла Лига: «Атлетико» драматик баҳсла «Валенсия»дан устун келди

  25.04.2019 00:31
  0
  365
Ла Лига: «Атлетико» драматик баҳсла «Валенсия»дан устун келди

Испания примероси 34-тури доирасидаги «Атлетико» ҳамда «Валенсия» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Ажойиб руҳда ўтган баҳс «матрасчилар»нинг битта тўп фарқидаги ғалабаси билан якунланди. Ваҳоланки, ўйинда мухлислар 5та гол кўришди.

9-дақиқада Алваро Мората ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқага келиб Кевин Гамейро собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим ҳам тезкор гол билан бошланди. Аниқроғи, Антуан Гризманн 49-дақиқадаёқ мадридликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

77-дақиқада эса Дани Парехо пенальтидан фойдаланиб яна дурангни таъминлаганди. Аммо Анхель Корреа 81-дақиқада яна битта гол уриб, якуний ҳисоб жамоаси фойдаси ҳал бўлишига сабабчи бўлди.

ЛА ЛИГА. 34-ТУР

АТЛЕТИКО – ВАЛЕНСИЯ - 3:2 (1:1)

24 апрель, 22:30. «Ванда Метрополитано»

Голлар: 1:0 – 9 Мората, 1:1 – 36 Гамейро, 2:1 – 49 Гризманн, 2:2 – 77, пенальти Парехо, 3:2 – 81 Корреа.

Атлетико: Облак, Хуанфран, Годин, Филипе Луис (Корреа, 64), Савич, Родри Эрнандес, Коке, Сауль, Лемар (Парти, 71), Гризманн, Мората (Арьяс, 84).

Валенсия: Нето, Диакаби, Гарай, Гайя, Коклен, Васс, Гедеш (Собрино, 59), Солер, Парехо, Санти Мина, Гамейро.

Огоҳлантиришлар: Солер (22), Мората (47), Филипе Луис (56), Собрино (73), Сауль (76), Диакаби (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz