Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Манчестер Сити» сафарда «МЮ»ни мағлуб этди

АПЛ: «Манчестер Сити» сафарда «МЮ»ни мағлуб этди

  25.04.2019 01:59
  0
  353
АПЛ: «Манчестер Сити» сафарда «МЮ»ни мағлуб этди

Англия чемпионатининг қолдирилган 31-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Манчестер Сити» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Олд Траффорд»да бўлиб ўтган ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди, танаффусга қадар ҳар икки жамоада ҳам бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Бироқ биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсиз қолди.

Иккинчи бўлим меҳмонларнинг фаоллигида бошланди ва бу тез орада ўз самарасини берди. Илкай Гюдоганнинг узатмасидан сўнг Бернарду Силва жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозани ишғол қилди.

Голдан сўнг майдон эгалари дарҳол олдинга ташланишди ва гол уриш учун жуда қулай вазиятга эга бўлишди. Бироқ Жесси Лингард яқин масофадан дарвоза томон зарба бера олмади.

66-дақиқада «шаҳарликлар» қарши ҳужумни голга айлантиришди, Фред ҳужум чизиғида тўпни йўқотгандан сўнг меҳмонлар тезкор ҳужумга ўтиб кетишди. Рахим Стерлинг чўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Лерой Санени тўп билан таъминлади. Германиялик футболчи зарба беришда адашмади.

Қолган вақтда мезбонлар ҳарчанд уринишмасин рақиб ҳимоясини ёриб ўта олишмади.

Шу тариқа, Пеп Гвардиола шогирдлари очколарини 89тага етказиб олган ҳолда яна биринчи ўринга қайтишди. «МЮ» (64) эса олтинчи поғонада қолди.

АПЛ. 31-ТУР

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – МАНЧЕСТЕР СИТИ - 0:2 (0:0)

Голлар: 0:1 – 54 Бернарду Силва, 0:2 – 66 Сане.

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Линделёф, Смоллинг, Дармиан (Санчес, 83), Шоу, Перейра (Лукаку, 72), Погба, Лингард (Марсьяль, 83), Фред, Янг, Рэшфорд.

Манчестер Сити: Эдерсон, Компани, Лапорт, Уокер, Зинченко, Гюндоган (Данило, 89), Фернандиньо (Сане, 51), Бернарду Силва, Сильва, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 89).

Огоҳлантиришлар: Компани (10), Перейра (24), Зинченко (26), Шоу (89).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz