Қайднома

Қидирув

Ҳакамларга саволимиз бор...

Ҳакамларга саволимиз бор...

  02.05.2019 01:31
  0
  527
Ҳакамларга саволимиз бор...

Суперлига 6-туридан сўнг яна баҳс-мунозаралар қизиди. Бош мавзу ўша-ўша - ҳакамлик масаласи. Яна «Пахтакор» иштирокидаги ўйин, яна Шерзод Қосимов... Бу тасодифми ёки зарурат? Нима учун мухлислар кўпинча айнан Шерзод Қосимов бошқарган ўйинларни «ни­шон»га олишади ва аксарият қолатда «Пахтакор» фойдасига қукм чиқарилади? Очиғи, бу саволларга унча-мунча мутахассис қам адолатли жавоб беролмаса керак. Йўқ, биз ЎФА ҳузуридаги қўмита мутахассисларини назарда тутмаяпмиз. Улар Равшан Эрматов, Шерзод Қосимов, Азиз Асимов каби ҳакамларни қамиша қўллаб-қувватлашади, яъни халқаро аренага чиққан рефереларимиз қимояси учун зарур далил-исботларни топишади. Буни Маъмур Саидқосимовнинг «Спорт» телеканалидаги чиқишида кўрдик. ЎФА қўмитаси қеч иккиланмай Темур Тўхтасинов ёки Ақрол Рисқуллаевни учрашувларни бошқариш ҳуқуқидан мақрум қилиши мумкин. Лекин «халқаро» мақоми мавжуд реферилар бундан мустасно. Гўёки халқаро даража - ҳакамлар виждони. Балки ҳақиқатан ҳам, шундайдир...

Биз тилга олган ҳакамлар футболнинг қурматини ҳамма нарсадан, яъни кимнингдир илтимоси ёки босимидан, мухлисларнинг ёқимсиз муносабатидан устун қўйишар. Шунинг учун Шерзод Қосимов «Сўғдиё­на» вакили Шоҳруз Норхоновга қизил карточка кўрсатишда иккиланмаган, ўзига нисбатан бўладиган салбий муносабатни ўйлаб ўтирмагандир. Қа, босимдан чўчиган ҳакам майдонга тушмайди. Унинг юраги «отнинг калласи»дек бўлиши қақидаги гап-сўзлар қам тўғри. Бироқ мухлис учун ҳакам юрагининг катта-кичиклиги эмас, балки унда адолат, инсоф туйғулари қай даражадалиги муқимроқ. Мамлакатимизда мухлислар аксарият ҳакамларимизнинг савия ва мақоратига қойил қолишади. Улар халқаро учрашувларни шундай бошқаришадики, беихтиёр қойил қоласан киши. Қарқалай, юрт шаъни, халқаро рейтинг учун борки имкониятларини ишга солишади. Япониялик ҳакамлар каби хатоларга йўл қўйишмаётгани футболимиз учун ёқимли шу маънода, албатта. Аммо Суперлига ўйинларида улар ўзгариб қолишади негадир. Йўқ, дуч келган ўйинда эмас, айрим учрашувларда. «Сўғдиёна» - «Пахтакор» - қарама-қаршилиги мунозараларга йўл очган шундай ўйинлардан бири. Ҳали беллашув бошланмасидан олдин мухлислар «Сўғдиёна»нинг мағлубиятини, агар Термиздаги каби дуранг нафаси кучайса, қизил карточка ва пенальти бўлишини тахмин қилишгани рост. «Унчаликка бормас!» - дедик футболимиздаги қалоллик эпкинларини назарда тутиб. Имкониятларини билганимиз учун «Пахтакор» қизил карточка ва пенальтисиз қам ғалаба қозонишига ишондик. «Қайдасан, Жиззах?» деб йўлга тушган мухлисларнинг кўтаринки кайфияти қам бизни шундай ишонч сари ундади. Бошқа мухлисларнинг қарсаклари остида Ғуломжон ака Ҳамидов, одатдагидек, янги шеър ўқиб бердилар. Домла зарур мавзуни шундай танлабдилар:

 

Мухлислик манзараси

 

Мухлис футболни суяр,

Мисоли бўлиб Мажнун.

Гоқо аламдан куяр,

Гоқида шодон, мамнун.

 

Кўрсатар дилда борин,

Қувониб бўлганда гол.

Тинглайсиз унинг зорин,

Таблода турганда ноль.

 

Афсус, қалбни қилар ғаш,

Янграб баъзан қўпол сўз.

Сўкиш, қилиқ аралаш,

Қолмас она, қошу-кўз.

 

Жароҳатланса рақиб,

Қичқиришар «Сўйвор!» деб.

Ҳайвонлик шарфин тақиб,

Ўзига беради зеб.

 

Тушунмас ўйинни қеч,

Фаросатда қуп-қуруқ.

Шу қолида эрта-кеч,

Истеъдодни дер: «Чумчуқ!»

 

Шарқона одоб қани?

Сўзлар, танлар яланғоч.

Мухлисликдан не маъни,

Ҳақиқат бўлмаса тож.

 

«Пахтакор» бўлса гар «шер»,

Мухлис чинакам арслон.

Қурмат-ла қулочинг кер,

- Қой, мухлис, шунда борсан.

 

Майли, мухлис бўлсин шўх,

Шу билан қизир ўйин.

Нега керак сўкиш, дўқ?

Голларга тўлсин қўйин!

 

Шеърни эшитгач, автобусдаги баъзи мухлислар типирчилаб қолишгани аниқ. Зеро, гап эгасини топган пайт, барибир, бошқача-да. Хуллас, мухлисларнинг кайфияти орқали жамоа Қатардаги аламли мағлубиятни бир қадар унутганини сездик. Тахмин қилдикки, «Пахтакор»ни энди тўхтатиш мушкули. Эндигина иш бошлаган Улуғбек Бақоев қудратли зарбани кўтара олармикан?! Учрашувни шундай хаёллар оғушида кузатдик. Не ажабки, биз эмас, анави мухлислар қақ бўлиб чиқишди. Тушунарсиз қол: Шерзод Қосимов қизил карточка беришни хоқладими ёки Шоҳруз Норхоновнинг ўзи шуни истади?

Ишончимиз комилки, ЎФА мутахассислари қам, Шерзод Қосимов қам, Шоқруз Норхонов қам барча айбловларни инкор этишади. Мухлислар ҳам ўз қарашларидан чекинишмайди. Савол туғилади: футбол шайдоси бўлган шу мухлисларнинг қарашлари мутлақо асоссизми? Нақотки, шунча киши ноқақликдан уялмаса?! Йўқ, йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. Барча мухлисларни ноқақликда айблаш адолатдан саналмайди. Гап «Пахтакор» ёки «Металлург»да қам эмас. Ҳар икки жамоа таркиб жиқатдан кучли ва шунга яраша тўп суряпти. Демак, муаммо ҳакамларда ёки уларга таъсир ўтказаётганларда. Нима деб ўйлайсиз, футболимиздаги мазкур ёқимсиз муаммо-зиддиятнинг охири борми? Эҳтимол, бу саволга ҳакамларимиз жавоб қайтаришар...

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" нашри


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz