Қайднома

Қидирув

«ҚЎҚОН-1912»НИНГ 200та МАҒЛУБИЯТИ

«ҚЎҚОН-1912»НИНГ 200та МАҒЛУБИЯТИ

  02.05.2019 09:00
  0
  434
«ҚЎҚОН-1912»НИНГ 200та МАҒЛУБИЯТИ

2019 йил 27 апрель (6-тур доирасида) Бекобод шаҳрида «Металлург» меҳмони бўлган «Қўқон-1912» 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу Қўқон клуби учун Ўзбекистон миллий чемпионатларидаги 200-мағлубият бўлди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур жамоа 1992-2001 йилларда «Темирйўлчи» номи билан аталган. Ҳозирги номини эса 2002 йилда олган.

«Қўқон-1912» ўзининг 100-мағлубиятини бундан 20 йил муқаддам «Сўғдиёна»га қарши баҳсда (0:3) қайд этганди. Мазкур жамоа мағлубиятли ўйинлар сони бўйича олий лигамизда 11-ўринда туради. Ундан кейинги поғоналарда «Насаф» (167та) ва АГМК (142та) боришмоқда. Қўқонликлар шу мавсумнинг ўзида 150-ғалабаларини қайд этишлари, 550-голни уришлари ва 750-голларини ўтказиб юборишлари аниқ.

Айни пайт турнир жадвалининг 13-поғонасида бораётган «Қўқон-1912» Coca Cola Суперлига жорий мавсумида 3 марта ютқазди. Умуман олганда, ушбу жамоа олий лига|Суперлигада 408та ўйин ўтказган бўлса, 146та ғалаба, 62 дуранг, 200 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 542-743. Ушбу клубнинг мағлубиятлари жами ўйин­ларга нисбатан 49,02 фоизни ташкил этади.

Илк мағлубият: 1992 йил 26 апрель, 6-тур. «Навбаҳор» - «Темирйўлчи» - 2:0.

100-мағлубият: 2002 йил 23 март, 8-тур. «Бухоро» - «Қўқон-1912» - 2:0.

200-мағлубият: 2019 йил 27 апрель, 6-тур. «Металлург» - «Қўқон-1912» - 3:1.

Энг яхши мавсум: 1994 йил, 5-ўрин (16 ғалаба, 4 дуранг, 10 мағлубият).

Энг ёмон мавсум: 2000 йил, 20-ўрин (8 ғалаба, 5 дуранг, 25 мағлубият).

Энг йирик мағлубиятлар: 2000 йил 26 август, «Пахтакор» - «Темирйўлчи» - 7:1; 2019 йил 7 апрель, АГМК - «Қўқон-1912» - 7:1.

Факт ўрнида. Ушбу жамоа кетма-кет 11 мавсум «Нефтчи» (1992-1995, 1998-2000, 2002, 2003, 2015, 2016 йиллар, 17та ўйин), «Навбаҳор» (1992-1995, 1998-2000, 2002, 2003, 2015, 2016 йиллар, 15та ўйин) жамоаларига ютқазган. Бу «Қўқон-1912»нинг бир рақиб билан ўзаро давом этган энг узун мағлубиятли серияларидир. 2019 йилни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, сўнгги 6 мавсумда Бекободнинг «Металлург» клубига узлуксиз ютқазмоқда.

Футболимиз ватани бўлмиш Қўқон шаҳрининг бу жамоаси олий лига|Суперлигада 14 мавсумда жами 29 клубга мағлуб бўлган.

Фаррух ФАЙЗИЕВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz