Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Барселона» «Ливерпуль» устидан йирик ғалабага эришди

ЕЧЛ: «Барселона» «Ливерпуль» устидан йирик ғалабага эришди

  02.05.2019 02:03
  0
  366
ЕЧЛ: «Барселона» «Ливерпуль» устидан йирик ғалабага эришди

Европа чемпионлар лигаси ярим финал доирасидаги «Барселона» ҳамда «Ливерпуль» жуфтлигининг биринчи ўйини ўз поёнига етди. «Камп Ноу»да кечган супер баҳс мезбонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Учрашув деярли тенгма-тенг курашлар билан бошланди. Ҳар икки жамоада ҳам етарлича имкониятлар бўлди. 26-дақиқада шундай вазиятлардан бирини Луис Суарес гол билан якунлаб, ҳисобни очди.

Биринчи бўлимда яна кўплаб имкониятлар бўлишига қарамай ҳар иккала клуб ҳам бошқа гол ура олишмади.

Иккинчи бўлим эса Мессиники бўлди. Яна ўша тенгма-тенг ўтаётган сцеранийда «Барселона» сардори 75-дақиқага келиб гол билан ҳисобдаги фарқни оширди.

82-дақиқага келиб эса яна Лео жарима зарбасидан супер зарба йўллаб ҳисобни йириклаштирди. Шу тариқа супер тўқнашувнинг биринчи баҳсида «Барселона» 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

ЕЧЛ. ЯРИМ ФИНАЛ (биринчи учрашув)

«БАРСЕЛОНА» (Испания) – «ЛИВЕРПУЛЬ» (Англия) - 3:0 (1:0)

2 май, 00:00. «Камп Ноу» стадиони. 98299 томошабин

Голлар: 1:0 – 26 Суарес, 2:0 – 75 Месси, 3:0 – 82 Месси.

Барселона: тер Штеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Аленья, 90), Лангле, Ракитич, Бускетс, Видаль, Коутиньо (Нелсон Семеду, 60), Месси, Суарес (Дембеле, 90).

Ливерпуль: Алиссон, Матип, Робертсон, Гомес, ван Дейк, Кейта (Хендерсон, 24), Фабиньо, Вейналдум (Фирмино, 79), Милнер (Ориги, 85), Мане, Салах.

Огоҳлантиришлар: Лангле (39), Фабиньо (81), Суарес (81), Альба (86).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz