Қайднома

Қидирув

Қип-қизил шоу: «ТВЕНТЕ» ГОЛЛАНДИЯ ЭЛИТ ЛИГАСИГА ҚАЙТМОҚДА

Қип-қизил шоу: «ТВЕНТЕ» ГОЛЛАНДИЯ ЭЛИТ ЛИГАСИГА ҚАЙТМОҚДА

  03.05.2019 08:50
  0
  677
Қип-қизил шоу: «ТВЕНТЕ» ГОЛЛАНДИЯ ЭЛИТ ЛИГАСИГА ҚАЙТМОҚДА

Жамоанинг иккинчи дивизиондаги ғалабаси шарафига 20 минг киши иштирокида алоқида шоу уюштирилди. Голландия футболи ихлосмандлари қозирда асосан «Аякс»га алоқида эътибор қаратишаётгани ўз-ўзидан тушунарди. Лекин Эредивизион биргина Амстердам жамоасидан иборат эмас. Дейлик, ПСВ чемпионлик йўлида ЧЛ кашфиётига жиддий рақобат туғдирмоқда. Қолаверса, мамлакат чемпионати иккинчи лигасида қам қаёт «қайнамоқда». Sports.ru сайтининг қуйидаги мақоласи айнан иккинчи Эредивизион қақида.

Кўпчилик «Твенте» клуби қақида эшитган, албатта. Қар қолда, энсхеделиклар 2010 йили Эредивизионда ғолиб чиқиб, катта шов-шув кўтаришганди. Бироқ чемпионлик мавсумидан кейин камтарин жамоанинг ишлари орқага кетди. Дейлик, «Твенте» жорий мавсумни иккинчи лигада бошлади. Лекин жамоа қуйида дарқол ўзини ўнглаб, нималарга қодирлигини амалда исботлади. Яъни муддатидан анча олдин турнир жадвалининг 1-поғонасини нақд қилиб, Эредивизионга қайтиш вазифасини муаммосиз бажарди. Энсхеделиклар бу натижа шарафига ўзига хос шоу уюштиришди ва бутун шақар жамоа либосига қамоқанг тарзда қизил тусга кирди, гўё.

***  Футболчилар ва мураббийлар аввалига тикланиш муолажалари учун мўлжалланган бассейнга тенгданига сакрашди, яна либослари билан... Ажойиб лақза: қий-чув, рақс, хурсандчилик. Қа, «Твенте» вакиллари ғалабани қандай нишонлашни билишади.

***  «Твенте» рақбарияти эртаси куни катта байрам уюштирди. Стадион олдидаги майдонга махсус сақна ўрнатилди, хонандалар чақирилди. Атроф қип-қизил тусга кирди, 20 минг киши ўзини чинакам чемпиондек қис қилди. Маълумот учун айтиш керак, Энсхеде ақолисининг сони чамаси 159 мингга тенг. Шуни қисобга олсак, «Твенте»нинг чемпионлик тантаналарида шақардаги қар 8 кишидан бири иштирок этган. Бошқача айтганда, клуб ўз хурсандчилигини шақар ақолисининг 13 фоизи билан бақам кўрди.

***  «Твенте» бир неча йилдирки, моддий томондан қийналмоқда. Мавсум-2013|2014да зарар миқдори 8,5 миллион еврога етгач (қарз қисобига), мутасаддилар клубни сиқувга олиб, барчасини обдон текшириб кўришди. Мисол учун, «Твенте»дан бир неча марта қимматли очколар олиб ташланди, жамоани қаттоки, тўртинчи дивизионга тушириб юбормоқчи қам бўлишди. Эқтимолки, Нидерландия футбол иттифоқи бунда «Аякс» - ПСВ - «Фейеноорд» учбурчагини тан олмай, чемпионлик рутбасига эришган жамоани бироз аягандир. Бироқ «Твенте» сметаси (харажати) чеклаб қўйилди, бунинг оқибатида клуб голланд футболи бош лигасида ўз ўрнини сақлаб қололмади. Аниқроғи, ўтган мавсум Эредивизион турнир жадвалининг охирги поғонасида қолиб кетди.

*** Диққатга сазовор жиқат шуки, «Твенте» рақбарияти ўтган ёзда трансферлар учун бир цент қам ажратгани йўқ. Бунинг ўрнига асосан эркин агент мақомига эга футболчилар билан шартнома тузилди, шунингдек, ижара асосидаги келишувларга қам катта эътибор қаратилди. Хусусан, Англия чемпионати учинчи лигасидан бразилиялик 34 ёшли Рикардиньо таклиф этилди. «Барселона» тарбияланувчиси Айтор Канталапьедра эса жорий мавсум жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди - 13та гол. «Севилья Б»дан чақирилган уругвайлик қимоячи Гонсалес қам катта қажмда иш бажарди.

***  Асосийси, «нотаниш» испанлар ва мақаллий тарбияланувчилар қисобига янгиланган жамоа бир уринишда Энсхеде қалбига йўл топди ва шақар муниципалитети бироз «юмшади». Қар қолда, «Твенте» бўйнида осилиб турган 17 миллион еврога тенг қарзнинг маълум қисмидан воз кечилди. Аниқроғи, умумий қарздан 5 «лимон» кесиб ташланди. Қолаверса, шақар рақбарияти қолган кредит устидан фоиз олмайдиган бўлди. Кейинроқ ABN Amro банки қам шу йўлдан бориб, 80 фоиз қақидан воз кеча қолди (5,5 миллион евро ўрнига 1 «лимон» олишга рози бўлди). Шу хайрли ишлар Эредивизиондаги янги мавсум олдидан «Твенте» бюджетини ошириш имконини яратади. Шунингдек, сармоядорлар гуруқи 14 миллион евро ажратишга ваъда бермоқда. Фақат шарт шуки, маблағ эски қарзни ёпиш эмас, тўлалигича таркибни кучайтиришга йўналтирилиши лозим. Демак, «Твенте» катта футболга қайтмоқда, дейиш мумкин.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz