Қайднома

Қидирув

«Барса»дан қочган кипер «Аякс»да порлади...

«Барса»дан қочган кипер «Аякс»да порлади...

  10.05.2019 08:46
  0
  516
«Барса»дан қочган кипер «Аякс»да порлади...

АТИГИ 300 КИШИ ЯШАЙДИГАН ҚИШЛОҚДА УЛҒАЙГАН АНДРЕ ОНАНА ТАРИХИ. «Тоттенхэм»-нинг ЧЛ ярим финали илк ўйинида чорасиз қолганида айнан шу йигитнинг хизмати  катта бўлди. «Аякс» 23 йил бадалига илк марта еврокубоклар доирасидаги сафар учрашувида ўз дарвозаси дахл-сизлигини сақлаб қолди ва Мадрид финали сари катта қадам ташлади. Лондондаги баҳснинг бош қаҳрамони сифатида бемалол Амстердам клубининг камерунлик голкипери Андре Онанани кўрсатиш мумкин. Тўғри, «Тоттенхэм» ўша оқшом голга тортадиган яққол вазият яратгани йўқ, лекин инглизлар бутун ўйин давомида рақиб жарима майдонида юқори ҳароратни ушлаб туришди. Яъни «шпорлар» имкон туғилиши билан тўпни қанотлардан марказга - Фернандо Льорентега узатишдан чарчашмади. Онана эса тўпга ҳар сафар ишонч билан чиқиб бориб, хавфни бартараф этаверди. У ҳаттоки, 11 мертли нуқта атрофига йўлланган энг мураккаб узатмаларга пешвоз чиқишда ҳам бирор марта хатога йўл қўйгани йўқ. Рақамларга қаранг: Онана 90 дақиқа давомида 7 марта ўз жойини ташлаб, тўп йўлига отилди ва уларнинг барчаси муваффақиятли чиқди. Камерунлик кипернинг уринишларидан бири якунида эса, «Тоттенхэм» Ян Вертонгенсиз қолди. Оддий айтганда, Андре ўша оқшом дарвозабон жарима майдонида қандай ҳукмронлик қилиши кераклигини қойилмақом даражада кўрсатиб берди.

Андре Онана Камеруннинг овлоқ гўшаларидан бирида улғайган. Аниқроқ айтганда, 2005 йилги маълумот бўйича атиги 300 киши яшайдиган қишлоқда. Хуллас, «Аякс» киперининг жонажон ўлкаси ҳаттоки, ҳар нарсани билувчи google тизимига ҳам маълум эмас. Лекин youtube қишлоқча билан таниш. Чунончи, иқтидорли голкипер ҳақида ўша ерда ҳужжатли фильм суратга олинган. Тўғри, Андре Камерундан анча эрта чиқиб кетган. Футбол билан машҳур Самуэль Это~О академиясида шуғуллана бошлаган қизиққон голкипер 13 ёшида «Барселона» фахри - Ла Масияда пайдо бўлади. Камерунлик «шаҳар кўрмаган» йигитча Барселонада шундай «ҳунар»лар кўрсатадики, асти қўяверасиз. У шунинг баробарида дарвозабонлик иқтидорини ҳам тўлиқ намойиш эта олади. Ҳар ҳолда, Ла Масия мутахассислари камерунлик «бебош» йигитни академиянинг умидли тарбияланувчилари терма жамоасига бежиз киритишмаганди. Бироқ Андре якунда «Барса» тизимидан қочади ва катта жанжал юзага келади... 

Хўш, қандай жанжал? Аслида «Барселона» ўз даргоҳида 5 йил таҳсил олган Андрега шартнома таклиф қилади, аммо у негадир «Аякс»га қочиб кетади. «Ҳа, биз расман янги келишув тайёрлаб, Онанадан имзо чекишини сўрагандик. Бироқ у жавоб бермади ва «йўқолиб» қолди, - дея воқеа тафсилотларига тўхталган эди «Барселона» спорт директори Андони Субисаррета. - Кейинроқ «Аякс» вакиллари клуб Онана билан шартнома тузганини маълум қилишди. Очиғи, голландларнинг бундай иш тутишлари - бизга, «Барселона»га нисбатан ҳурматсизлик. Улардан ҳеч ҳам шундай муносабат кутмагандик...». Жанжалнинг моҳияти шуки, «Аякс» ва «Барселона» ўртасидаги алоқалар азалдан яхши. Ҳа, Андре Онана туфайли ўртадаги ришта узилиши ҳеч гап эмасди. Лекин «Барса»нинг кўпни кўрган мутахассислари Амстердам клубига эътироз билдириш билан чекланишди. Яъни муҳокама ёки судлашишни ортиқча билиб, «Онана воқеаси»ни шунчаки, унутишди. Зеро, улар самарали академияга эга ва кучли ижрочиларни катта саҳнага олиб чиқиш салоҳияти бор клуб билан душман бўлиб қолишни истамасдилар. Дейлик, каталонияликлар яқинда Френки де Йонг трансферини сотиб олишди. Бордию, «Барса» Онана масаласида «Аякс» билан тортишганида нима бўларди? Эҳтимолки, ёш дарвозабонни ўз сафига қайтарарди, аммо бундан қандай наф чиқарди? Қисқаси, испан клубининг Андрега қаттиқ ёпишиб олмагани барчага яхши бўлди. Айниқса, ёш дарвозабонга. Қолаверса, икки жамоанинг ўзаро алоқалари бузилмади...

Андре Онана вақтида Ла Масиянинг умидли тарбияланувчилари терма жамоасидан жой олганди...

Андре Онананинг Голландиядаги ишларига келсак, унинг фаолиятида битта муайян вазият катта роль ўйнади. Камерунлик футболчи Эредивизион доирасидаги илк ўйинларидан бирида пенальтини бартараф этди ва амстердамлик мураббийлар ишончига кирди. Ўшанда «Гоу Эхед Иглз» клубига қарши баҳсда ҳисоб очилмаган ва рақиб ғалабани ўз томонига оғдириш учун реал имконият ҳосил қилганди. Лекин Андре ўта мураккаб зарбадан ке-йин тўпни мўъживазий тарзда қайтариб юбориш баробарида асосий кипер - Яспер Силлессенни таркибдан батамом «сиқиб» чиқарди. Энг қизиғи, амстердамликлар кейинчалик уни айнан «Барселона»га сотишди. Онана шу-шу «Аякс» дарвозасини ишонч билан қўриқламоқда, барқарорлиги билан алоҳида ажралиб турибди. У нафақат тўпга чиқишда беназир, балки оёқ билан ўйнаш бобида ҳам чакки эмас. Голкипернинг ўзи бу устунлигини болалигида кўпинча дарвозада турмагани, аксинча, майдонда тўп тепгани билан изоҳлайди.

  «ПСЖ» Франция кубогининг «алмаштирилмас» соҳиби эди. Ҳар ҳолда, парижликлар охирги 4 йилда мамлакат кубогини ҳеч кимга беришмаган (жамоа музейидаги миллий биллур соврин сони - 12та). «Ренн» эса нуфузли совринга охирги марта 1971 йили эга чиққанди.

  «ПСЖ»нинг сенсацион мағлубиятидан кейин ОАВда яна жамоанинг ички муаммолари ҳақида ёзилмоқда. Таъкидланишича, футболчилар ўртасида ўзаро алоқалар яхши эмас. Мисол учун, Неймар финалдан кейин таркибдаги ёш футболчиларни танқид остига олди. Бразилиялик юлдузнинг иддаосига кўра, уларда нафақат нисбатан тажрибали ўйинчилар, балки мураббийларга нисбатан ҳам ҳурмат ҳисси йўқ. «Кийиниш хонасида ўзимизни чин мардлардек тутишимиз, жипслашишимиз шарт. Жамоамиздаги аксарият ёшлар эса ўйлашдан кўра, гапиришни хуш кўришади. Улар аввало, катталарга қулоқ тутишни, уларни ҳурмат қилишни ўрганишлари керак. Шахсан мен катта футболдаги йўлимни худди шундай бошлаганман», — деди Неймар ESPN мухбирларига.

Андре Онана «Аякс» сафида жами 135 марта майдонга тушди, «қуруқ» ўйинлари сони - 58та. Айни пайт transfermarkt.de «Аякс» кипери трансферини 35 млн. еврога баҳоламоқда. Шунга мувофиқ айтсак, Онана ҳозирда жаҳон футболидаги 10 нафар энг қимматбаҳо кипердан биридир. Эътибор беринг, Уго Льорис («Тоттенхэм»), Мануэль Нойер («Бавария») ва Бернд Лено («Арсенал») каби дарвозабонлар нарх бўйича Онанадан орқадалар.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz