Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» - «Навбаҳор» учрашувида ишлаган ҳакамлар Суперлига ўйинларидан четлатилди

«Пахтакор» - «Навбаҳор» учрашувида ишлаган ҳакамлар Суперлига ўйинларидан четлатилди

  11.05.2019 23:16
  0
  286
«Пахтакор» - «Навбаҳор» учрашувида ишлаган ҳакамлар Суперлига ўйинларидан четлатилди

Coca Cola Суперлига 8-тури доирасидан ўрин олган «Пахтакор» - «Навбаҳор» учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилганидан мухлисларнинг хабари бор. Мазкур ўйин ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти ходимлари ҳамда мутахассислар иштирокида таҳлил қилинди.

Таҳлил натижасида, ўйинни бошқариб борган бош ҳакам Зокир Қодиров ва ён ҳакам Руслан Самандаров учрашув давомида қўпол хатоларга йўл қўйгани аниқланди ва улар Суперлига ўйинларидан четлатилди.

Жумладан, учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Зокир Қодиров Суперлиганинг 3та ўйинига, ён ҳакам Руслан Самандаров эса номуайян муддатга Суперлига ўйинларидан четлатилди.


Манба: 3c9f1a6.jpg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz