Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити»: «Қоидабузарлик ҳақидаги айбловларнинг барчаси ёлғон»

«Манчестер Сити»: «Қоидабузарлик ҳақидаги айбловларнинг барчаси ёлғон»

  14.05.2019 19:31
  0
  362
«Манчестер Сити»: «Қоидабузарлик ҳақидаги айбловларнинг барчаси ёлғон»

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ОАВда тарқалган жамоанинг Европа чемпионлар лигасидан четлатилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

«Сити» жамоага нисбатан молиявий қоидабузарликка йўл қўйилгани ҳақидаги айбловларни инкор қилди. Аввалроқ New York Times нашри «шаҳарликлар» ҳомийлик шартномаларидан олган даромадлари ҳақида нотўғри маълумот тақдим этгани ҳақида хабар тарқатганди.

«Манчестер Сити» УЕФАнинг клубларни молиявий назорат қилиш бўлими билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга тайёр. Умид қиламиз, бу ташкилот — мустақил ва шаффоф. New York Times нашри тарқатган хабар ёки баъзиларнинг клуб шаънини булғашга уриниши бизни хавотирга солди. Молиявий қоидабузарликка йўл қўйилгани ҳақидаги айбловларнинг барчаси ёлғон. УЕФАга тегишли ҳужжатлар тақдим этилган», – дейилади «Ман Сити» эълон қилган баёнотда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz